Қирғизистон президенти Таълим ва фан вазирини давлат хизматчиси этикасига риоя қилмагани учун ишдан бўшатди

Бактияр Орозов. economist.kg сайти фотосурати

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Фан, олий таълим ва инновация вазири Бактияр Орозовни (Таълим ва фан вазирлиги) лавозимидан озод қилди. Мулозим «давлат ва муниципал ходимларининг ахлоқий талабларига риоя қилмагани» учун ишдан бўшатилган, дейилади президент сайтида.

Жапаров матбуот хизматининг хабар беришича, президент 15 декабрь куни Таълим ва фан вазирини лавозимидан бўшатиш тўғрисидаги фармонни имзолаган. Бу борадаги хабарда давлат раҳбари назарда тутган ҳуқуқий ҳужжатлар санаб ўтилган.

Ушбу қарорнинг сабаблари ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.

Жорий йил май ойида Қирғизистон президенти Таълим ва фан вазирлиги ҳамда Интеллектуал мулк ва инновациялар давлат агентлиги негизида иккита мустақил идора: Маориф вазирлиги ва Фан, олий таълим ва инновация вазирлигини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолагани ҳақида хабар берилган эди.

Таъкидланишича, ислоҳотлар фан ва таълим соҳасида интеграциялашган ва натижага йўналтирилган давлат бошқаруви тизимини яратиш, шунингдек, ушбу соҳада маъмурий самарадорликни ошириш ва ёш олимларнинг тадқиқот ва инновацияларда иштирок этиши имкониятларини кенгайтириш мақсадида амалга оширилган.

Шунингдек, ўшанда Жапаров янги вазирликлар раҳбарлари вазифасини бажарувчи лавозимларни тайинлагани ҳақида хабар берилганди. Догдуркул Кендирбоева Маориф вазирлиги раҳбари вазифасини бажарувчи лавозимига, Бактияр Орозов эса Фан, олий таълим ва инновация вазири вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланганди. Уларнинг номзодларини кейинчалик республика парламенти тасдиқлади.

Ушбу тайинловга қадар Орозов Адлия вазири ўринбосари ва Таълим ва фан вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ