Тожикистон-Афғонистон чегарасида содир бўлган қуролли ҳодисада уч нафар Хитой фуқароси ҳалок бўлди

тиконли симлар тортилган Тожик-АФғон чегараси. тожикистон мхдқ матбуот хизмати видеосидан кадр

26 ноябрь кечаси Тожикистон-Афғонистон чегарасида содир бўлган қуролли ҳодисада уч нафар Хитой фуқароси ҳалок бўлган. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Шохин СМ» тоғ-кон компанияси ходимлари бўлган хитойлик фуқароларга ҳужум Хатлон вилоятининг Шамсиддин Шохин туманидаги «Ёл» чегара отрядининг 1-«Истиклол» чегара пости ҳудудида содир бўлган. Афғонистон ҳудудидаги ҳужумчилар ўқотар қуроллар ва гранаталар бириктирилган дронлардан фойдаланишган.

ТИВ Афғонистондаги жиноий гуруҳлар «тожик томонининг Тожикистон ва Афғонистон чегара ҳудудларида хавфсизликни сақлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муҳитини яратиш бўйича изчил саъй-ҳаракатларига қарамай», вазиятни беқарорлаштиришга уринаётганини таъкидлайди.

Тожикистон томони мавжуд вазиятдан чуқур хавотир билдиради, бундай ҳаракатларни қатъий қоралайди ва Афғонистон расмийларини давлат чегараси бўйлаб барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш учун самарали чоралар кўришга чақиради. Афғонистон томони ҳали бу воқеага изоҳ бермаган.

Шу билан бирга, Ariana News хабарига кўра, Афғонистоннинг Бадахшон вилояти губернатори бошчилигидаги делегация чегара билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун Тожикистонга сафар қилган. Бу ҳақда Афғонистон Ички ишлар вазирлиги маълум қилди. Ташрифнинг аниқ санаси кўрсатилмаган.

Аввалроқ, Тожикистон телеканалида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) томонидан тайёрланган афғон гиёҳванд моддалар контрабандачилари гуруҳининг йўқ қилиниши ҳақида репортаж намойиш этилган эди. 20 ноябрь куни бўлиб ўтган операция давомида контрабандачиларга гранаталар ташлаш учун дрон ишлатилган. Натижада икки контрабандачи ўлдирилган ва уларнинг ёнидан 116 та гиёҳванд моддалар пакети топилган. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси «бу мамлакат чегара хизмати тарихида биринчи марта маҳаллий ишлаб чиқарилган учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда операция ўтказилганини» таъкидлади.

«Азия-плюс» хабар беришича, сўнгги олти ой ичида Тожикистон-Афғонистон чегарасида Тожикистон хавфсизлик кучлари ва афғон гиёҳванд моддалар савдогарлари ўртасида ўнта қуролли тўқнашув содир бўлган. Ушбу ҳодисалар пайтида тўрт нафар афғон фуқароси ҳалок бўлган. Ҳодисаларнинг аксарияти Афғонистоннинг Бадахшон вилояти билан чегарадош ҳудудларда содир бўлган.

Норасмий маълумотларга кўра, нохуш воқеалардан бири шу йилнинг ёз охирида Шаҳри-Бузург туманида содир бўлган. Можаро 24 август куни Хитой кончилик компаниялари ҳудуддаги фаолиятини кенгайтириши оқибатида Амударё соҳилининг бир қисмини вайрон бўлган. Кончилик билан шуғулланаётган афғонлар тожик чегарачиларининг қаттиқ қаршилигига дуч келишган. Отишма содир бўлган, натижада бир афғон ҳалок бўлган ва яна тўрт киши яраланган.

Ҳодисадан сўнг, Афғонистон ва Тожикистон вакиллари музокаралар олиб боришди ва бир-бирини қуролли гуруҳларни қўллаб-қувватлаш ва ўқитишда айблашди. Афғонистон томонининг маълумотларига кўра, Тожикистон «Толибон»*нинг 350 нафар мухолифини тайрламоқда, тожик томони эса Афғонистон жангариларга бошпана бераётганини таъкидлаган.

*Кўпгина мамлакатларда террорчи сифатида тан олинган ва тақиқланган ташкилот.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ