Новороссийскда Қозоғистон нефтини қабул қилувчи нефть базаси дронлар ҳужумидан зарар кўрди

«Шесхарис» мажмуаси. черномор.транснефть.рф сайти фотосурати

Краснодар ўлкаси тезкор гуруҳининг хабар беришича, Новороссийскдаги «Шесхарис» юк ташиш мажмуасидаги нефть базаси дронлар ҳужумидан зарар кўрган.

Соҳилдаги иншоотлар ҳам зарар кўрган. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ. Фавқулодда вазиятлар ва махсус хизматлар мутахассислари воқеа жойида ишламоқда. Ҳужумдан кейин бошланган ёнғин ўчирилган.

«Шесхарис» — Россиянинг жанубидаги нефть ва нефть маҳсулотларини қабул қилиш ва қайта жўнатиш бўйича энг йирик терминалларидан бири саналади. Мазкур иншоот экспорт учун хом нефтни қабул қилиш, сақлаш ва жўнатиш, шунингдек, уни Краснодар ўлкасидаги нефтни қайта ишлаш заводларига етказиб бериш учун мўлжалланган.

Energy monitor таъкидлашича, қозоғистонлик экспортчилар мажмуа инфратузилмаси орқали йилига 6 миллион тоннадан ортиқ нефть жўнатади. Юклар иккита асосий йўналиш бўйлаб ҳаракатланади: Атирау-Самара-Новороссийск нефть қувури ва Махачкала-Новороссийск нефть қувури.

Қозоғистон Энергетика вазирлиги ҳозирча вазият бўйича изоҳ бермаган.

Сентябрь ойи охирида Украина дронлари Оренбургдаги газни қайта ишлаш заводига зарба берганидан сўнг корхонадаги ишлар вақтинча тўхтатилганди, шу жумладан Қозоғистондан газ қабул қилиш ишлари ҳам.

  • Марказий Осиёнинг жанглар майдонига айлангани ҳақида

  • Марказий Осиё футболи учун Россия терма жамоасидан нима фойда борлиги ва «Марказий Осиёликларнинг ўзаро кураши» қандай якунланиши ҳақида

  • ШҲТ саммити тадбирларида иштирок этиш учун 20 га яқин давлат раҳбарлари Самарқандда йиғиладилар

  • Ўзбекистон Марказий Осиё ва Жанубий Осиё мамлакатларига хавфсизлик муаммоларини иқтисодиёт орқали ҳал этишни таклиф қилди