Тожикистоннинг «Сомон Эйр» авиакомпанияси 14 та Boeing самолётини сотиб олиш ниятини билдирди

somonair.com сайти фотосурати

Тожикистоннинг «Сомон Эйр» авиакомпанияси Американинг Boeing корпорациясидан 14 та ёқилғи тежамкор 787 Dreamliner ва 737 MAX самолётларини сотиб олиш тўғрисидаги қарорини эълон қилди. Ушбу буюртма миллий авиакомпания тарихидаги энг йирик буюртма бўлади, деб хабар берди унинг матбуот хизмати.

«Сомон Эйр» бош директори Абдулқосим Валиевнинг сўзларига кўра, ушбу муҳим инвестиция нафақат авиакомпаниянинг кенг фюзеляжли самолётларга биринчи буюртмасини белгилаб беради, балки Тожикистон компаниясининг йўловчиларга ажойиб хизмат ва қулайлик яратишга содиқлигини ҳам тасдиқлайди.

«Ушбу мажбуриятнинг мослашувчанлиги туфайли «Сомон Эйр» ўз паркини бозор талабига қараб янада созлаши мумкин», — деди Валиев.

Тожикистон миллий авиакомпанияси ҳозирда Европа, Осиё ва Яқин Шарқдаги 25 та йўналишга парвозларни амалга оширадиган олтита Boeing — 737 Next Generation самолётларидан фойдаланади.

Ушбу янги буюртма компанияга Душанбе аэропортидан халқаро рейслар сонини кўпайтириш имконини беради. Хусусан, у қитъалараро йўналишлар тармоғини кенгайтириш ва қисқа ва ўрта масофали рейслар сонини кўпайтиришни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, замонавий самолётлардан фойдаланиш бошқа самолётларга нисбатан ёқилғини 20-25% тежаш имконини беради, бу эса ўз навбатида ҳар бир ўриндиқ учун ва техник хизмат кўрсатиш харажатларини камайтиради.

Шартномани изоҳларкан, Boeing компаниясининг Евросиё ва Ҳиндистон бўйича савдо ва маркетинг бўйича вице-президенти Пол Риги ўз компаниясининг самолётларининг универсаллиги, уларнинг ишлаш хусусиятлари, масофаси ва операцион самарадорлиги билан «Сомон Эйр»га ўз фаолиятини самарали кенгайтириш учун зарур воситаларни тақдим этишини таъкидлади.

Тожикистон авиакомпаниясининг буюртмаси Қўшма Штатлар бўйлаб 11 000 дан ортиқ иш ўринларини яратади, деб қўшимча қилади корпорация.

Хабар қилинишича, «Сомон Эйр» авиакомпаниясининг Boeing самолётларини сотиб олиш шартномаси 6 ноябрь куни Вашингтонда бўлиб ўтган «Марказий Осиё-АҚШ» («C5+1») саммити давомида имзоланган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ