Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам ўрнига сув таъминоти учун субсидия ажратилади

yandex.net сайти фотосурати

Кам таъминланган оилалар реестрига киритилган Қорақалпоғистон (Ўзбекистон таркибидаги суверен республика) ва Хоразм вилоятидаги кам таъминланган оилаларга давлат бюджетидан ажратиладиган бир марталик моддий ёрдам ўрнига уларга артезиан қудуқларини қазиш, насос ўрнатиш ва ичимлик суви учун фильтрлар харид қилиш учун субсидиялар ажратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукуматининг 14 августдаги қарорида сўз юритилади.

Субсидия юқорида қайд этилган ишлар бўйича харажатларнинг 90 фоизини қоплайди, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробаридан кўп бўлмаган миқдорни, яъни ҳозирда 12,36 миллион сўмни (988 доллар) ташкил этади. Мазкур ҳаражатларни қоплаш хизмати «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» (ЯМИҲ) ахборот тизими орқали кўрсатилади. Ишларнинг бажарилиши маҳаллий ҳокимият органлари ва санитария-эпидемиология хизматининг тегишли актлари ва хулосалари орқали тасдиқланади.

Яна бир қарорда Қорақалпоғистоннинг 2025-2026 йилларга мўлжалланган асосий ўсиш кўрсаткичлари ва инвестицияларни жалб этиш режалари белгиланган. Асосий мақсадлар орасида:

▶️ ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 6-6,5 фоизга ўсиши;

▶️ саноат ишлаб чиқаришининг 5-6 фоизга ўсиши;

▶️ хизматлар бозорини 15-17% га кенгайтириш кўрсатилган.

2035 йилгача ривожланишнинг беш йиллик режасини амалга ошириш учун аниқ натижаларга эришиш (PforR) асосида молиялаштириш механизми бўйича 150 миллион доллардан 200 миллион долларгача бўлган миқдорда хорижий инвестицияларни жалб этиш кўзда тутилган.

ℹ️ 2024 йил декабрь ойи охирида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда лойиҳа офисини очиш тўғрисида топшириқ берди, унинг ходимлари учта асосий йўналиш – туризм, қишлоқ хўжалиги ва саноатни ривожлантириш масалалари билан шуғулланади. Шу билан бирга, 2025 йили минтақага 3 миллиард доллардан ортиқ сармоя жалб этиш, 120 та янги корхонани ишга тушириш, 150 минг кишини иш билан таъминлаш режалаштирилган эди. Бу ва бошқа чора-тадбирлар ишсизликни 5,4 фоизга, камбағаллик даражасини 7,6 фоизга камайтиришга ёрдам бериши кутилмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ