Тожикистон фуқароси Голландияда ИШИД жангариларини ёллаганликда айбланди

freepik.com сайти фотосурати

31 ёшли Тожикистон фуқароси Абдусамад А. Роттердамда «Ислом давлати»* (ИШИД) жангариларини қатор давлатлар, жумладан, Нидерландияда терактлар уюштириш учун ёллаганликда айбланиб, беш ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Nl Тimes нашри хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, Абдусамад А. ИШИД ячейкаси «Вилоят Хуросон»* билан алоқада бўлган ва фаол равишда янги аъзоларни жалб қилган. У 2023 йил июль ойида Қирғизистон фуқароси бўлган рафиқаси билан бирга Эйндховен шаҳрида ҳибсга олинган (2024 йили хотини оқланган ва эри билан ажрашган).

Голландия полицияси ўтказган махфий операция давомида айбланувчи гўёки ИШИДга содиқликка қасамёд қилган, бироқ судда у ушбу ташкилотга алоқадорлигини рад этган ва буни фақат муносиб таассурот қолдириш учун қилганини тушунтирган. Суд А. 2023 йил июль ойида Германияда теракт тайёрлашда гумон қилиниб, ҳибсга олинган етти кишига дохил йирик жиноий тармоқнинг бир қисми эканини аниқлаган.

Тергов, шунингдек аниқлик киритишича, Абдусамад А. 2016 йили Сурияда ИШИД сафига қўшилишга уринган, бироқ Туркия расмийлари томонидан қўлга олинган ва Украинага депортация қилинган. Тожикистонлик террорчилик ташкилотининг у ерда фаолият юритаётган ячейкасига қўшилган.

Прокуратура Тожикистон фуқаросига максимал саккиз йиллик қамоқ жазосини талаб қилган. Адвокат ўз мижозини террорчи ташкилотга аъзоликда айбдор деб топиш учун айблов далилларини заиф ва етарли эмас деб атаган.

Суд қарорига кўра, Тожикистон фуқаросида терактлар учун аниқ режалар топилмаган бўлса-да, у террорчилик ташкилоти учун маблағ йиғмоқчи бўлган ва жамоат хавфсизлигига жиддий таҳдид солган.

ℹ️ Бундан олдин, 2022 йил май ойида Германияда беш нафар Тожикистон фуқароси ИШИД фаолиятида иштирок этганлик ва терактлар тайёрлаганлик учун 3,8 йилдан 9,6 йилгача бўлган муддатга қамалган эди. Улар Стокгольм ва Венадаги хуружларда иштирок этган жиҳодчилар билан яқин алоқада бўлишган, шунингдек, Германия ва қўшни давлатларда терактлар уюштиришга ҳаракат қилишган.

*РФ ва кўпгина давлатларда террорчи сифатидан тан олинган ва тақиқланган ташкилот (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди