Футбол бўйича Туркманистон терма жамоасига янги мураббий тайинланди

Ровшан Мередов. tff.com сайти фотосурати

Туркманистон терма жамоасига Ровшан Мередов янги бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда республика Футбол федерацияси расмий сайтита хабар берилди.

42 ёшли Мередов Туркманистон терма жамоасида икки йилдан ортиқ вақт давомида ишлаб келган Мерген Оразов ўрнига тайинланди.

Мураббий алмашинуви Туркманистон терма жамоасининг 2027 йилги Осиё Кубоги саралаш босқичи бошланишига оз вақт қолганида юз берди. 10 июнь куни туркманистонлик футболчилар Таиланд терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Оразов қўл остида Туркманистон терма жамоаси 13 та ўйин ўтказиб, 8 тасида мағлубиятга учраган ва фақат биттасида ғалаба қозонганди. Ваҳоланки, туркманистонликларнинг рақиблари кучли эди: Ўзбекистон билан учта, Эрон ва Гонконг билан иккитадан, Тожикистон, Индонезия, Малайзия, Уммон, Қувайт ва Тайван билан биттадан ўйин ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, Мередов сўнгги бир неча йил давомида Туркманистон футбол федерациясида маъмурий лавозимда ишлаб келган. Бироқ, у етарлича тажрибага эга. ХТТУ етакчилигида 2014 йили ОФК президенти кубогини қўлга киритган, «Аҳал», Ўзбекистоннинг «Қизилқум» ва қирғизларнинг «Каганат» клубларида ишлаган.

✅ 2026 йилги Осиё Кубоги саралаш турнири олдидан Туркманистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи ҳам ўзгарди: Борис Боровик Комил Мингазов ўрнига келди. Саралаш турнири жорий йилнинг 23 июндан 5 июлига қадар ўтказилиши режалаштирилган.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди