Қозоғистон ИИВ раҳбари ёқилғи қуйиш шоҳобчасида юз берган воқеани шахсан назоратга олди

Видеодан скриншот

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги раҳбари Ержан Саденов Жамбил вилоятида (мамлакат жанубида) ёқилғи қуйиш шоҳобчасида байкерга қилинган ҳужум бўйича терговни шахсан ўз назоратига олган. Бу ҳақда у Instagramда (РФда экстремистик деб тан олинган ва тақиқланган Meta корпорациясига тегишли тармоқ) ёзган.

Ҳодиса 13 апрель куни Меркен туманида содир бўлган. «Полиция зудлик билан жароҳат олган чет эл фуқаросини касалхонага етказишга ёрдам берган. Унга тиббий ёрдам кўрсатилган, у касалхонага ётишдан бош тортган, ҳаёти хавф остида эмас», — деб ёзади Саденов.

Унинг сўзларига кўра, ҳужумчи қочишга уринаётган вақтда ушланган ва вақтинча сақлаш ҳибсхонасига олиб кетилган.

ORDA.kz ёзишича, жабрланган Россия фуқароси бўлган. Байкер Чимкентдаги мотоцикл мавсуми очилишидан қайтаётган ва мотоциклига ёнилғи қуйиш учун тўхтаган. Бу вақтда у бир эркак билан жанжаллашиб қолган. Нотаниш унга икки марта пичоқ билан зарба берган. «Ушбу можаронинг сабаби гўёки мотоциклчиларга нисбатан шахсий адоват бўлган», — дейди нашр манбаси.

Ўз навбатида Mash Telegram-каналининг ёзишича, жабрланган 32 ёшли москвалик Александр Я., 2022 йили Қозоғистонга кўчиб ўтган. Ўша каналда ҳужум видеосини эълон қилган, унда эркак қандай қилиб байкерга орқадан яқинлашиб, унга пичоқ ура бошлаганини кўриш мумкин. Шундан сўнг, ҳужумчи ўз машинасига ўтириб, воқеа жойидан кетган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Россия тарғиботи қозоғистонликларга қандай таъсир кўрсатаётгани ҳақида

  • Оға Хон жамғармаси Кобулдаги қадимий Боло-Ҳисор қалъасини археология паркига айлантирмоқда

  • Нима учун Пекин умумий чегарага эга бўла туриб, толиблар билан Марказий Осиё орқали савдо қилаётгани ҳақида

  • Нима учун хитойликлар спиртли ичимликларни кўллар билан ўлчаши ва Фарғона узуми империянинг таъм дидини абадий ўзгартириб юборгани ҳақида