Путин чет элликларни фуқароликка қабул қилиш ва рўйхатга олиш хизматини ташкил этиш бўйича буйруқ берди

Андрей Кикоть. genproc.gov.ru сайти фотосурати

Россия президенти Владимир Путин ИИВ таркибида чет элликларни фуқароликка қабул қилиш ва рўйхатга олиш хизматини ташкил этиш тўғрисида буйруқ берди. Тегишли фармон 2 апрель куни имзоланган.

Янги тузилма, ўз навбатида, 2016 йили тугатилган Федерал миграция хизмати (ФМХ) негизида тузилган Ички ишлар вазирлигининг Миграция масалалари бош бошқармаси негизида шакллантирилади.

Андрей Кикоть Фуқаролик ва чет эл фуқароларини рўйхатга олиш хизмати раҳбари, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У 1976 йили Ленинградда туғилган. Россия Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург академиясини «Юриспруденция» мутахассислиги бўйича тамомлаган. ИИВ тизимида, кейин прокуратурада ишлаган. 2017 йилдан бери у РФ Бош прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Россия тарғиботи қозоғистонликларга қандай таъсир кўрсатаётгани ҳақида

  • Оға Хон жамғармаси Кобулдаги қадимий Боло-Ҳисор қалъасини археология паркига айлантирмоқда

  • Нима учун Пекин умумий чегарага эга бўла туриб, толиблар билан Марказий Осиё орқали савдо қилаётгани ҳақида

  • Нима учун хитойликлар спиртли ичимликларни кўллар билан ўлчаши ва Фарғона узуми империянинг таъм дидини абадий ўзгартириб юборгани ҳақида