Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) шафелигида ўтказилиши керак бўлган янги Silk Way Cup клуб турнири 2025 йилда бўлмайди. Бу ҳақда «Фарғона»га вазиятдан хабардор манба маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бунга ҳомийларнинг йўқлиги сабаб бўлган. Мусобақа 2026 йили бўлиб ўтиши мумкин.
Турнир жорий йил март-апрель ойларида икки давлатда (катта эҳтимол билан Ўзбекистон ва Қирғизистонда) ўтказилиши керак эди. Турнирда Афғонистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 10 та жамоа иштирок этиши режалаштирилганди. Жумладан, Қирғизистоннинг «Абдиш-Ата» ва «Мурас Юнайтед», Тожикистоннинг «Истиқлол» ва «Регар-ТадАЗ», Туркманистоннинг «Шагадам» ва «Алтин Асир», шунингдек, Ўзбекистоннинг АГМК клуби. 8 та клуб финалга чиққан бўларди.
Илгари CAFA шафелигидаги турнирлар фақат терма жамоалар иштирокида ўтказиларди.