Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси Осиё футбол конфедерацияси чемпионлар лигасининг элит турнири плей-офф босқичининг илк учрашувида Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ўйин куни Тошкентда қор ёғди ва Саудия Арабистони клуби матбуот хизмати ушбу воқеага бағишланган видеоролигини тақдим этди. Бироқ, старт ҳуштагига қадар қор эриб кетгани боис жамоалар қулай шароитда ўйнашди.
«Пахтакор» Саудия Арабистонининг амалдаги чемпиони билан олти марта тўқнаш келгани ва бирор марта ҳам ғалаба қозона олмагани – икки дуранг ва тўртта мағлубиятга учрагани учун мутахассислар меҳмонларнинг муваффақиятига шубҳа қилишмаганди. «Ал Ҳилол»да Садио Мане, Рубен Невеш, Сергей Милинкович-Савич, Малком, Маркос Леонардо ва Ясин Бону каби ҳақиқий футбол юлдузлари майдонга тушди. Бироқ, бу сафар тошкентликлар ғалаба қозонишди.
Биринчи бўлимда «Пахтакор» ўйинни тўлиқ назорат қилди, мунтазам ҳужум уюштирди ва 29-дақиқада тошкентликларнинг бразилиялик легионери Фламарион ушбу учрашувдаги ягона гол муаллифи бўлди. Учрашувнинг иккинчи бўлимида меҳмонлар янада фаоллашган бўлса-да, «Пахтакор» футболчилари бўш келишмади.
Жавоб ўйини 11 март куни Ар-Риёдда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистоннинг «Аркадаг» жамоаси халқаро турнирларнинг баҳорги қисмига кирди ва 5 ва 12 март кунлари Ҳиндистон нинг «Ист Бенгал» терма жамоасига қарши майдонга тушади.