Қозоғистон терма жамоаси тарихда илк бор хоккей бўйича Осиё чемпионати ғолиби бўлди

Хоккей бўйича Қозоғистон терма жамоаси. icehockey.kz сайти фотосурати

Қозоғистон терма жамоаси тарихда илк бор хоккей бўйича Осиё чемпионати ғолибига айланди.

6-9 ноябрь кунлари Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган турнирда тўртта жамоа иштирок этди. Қозоғистондан ташқари — Хитой, Жанубий Корея ва Япония. Кўринишидан, иштирокчиларни танлаш жамоаларнинг IIHF рейтингидаги ўрнидан келиб чиққан. Шу тариқа, Қозоғистон олий дивизионда ўйнайдиган ягона иштирокчи бўлди, Япония I дивизионнинг А гуруҳида, Жанубий Корея ва Хитой I дивизионнинг В гуруҳида.

Мусобақа Қозоғистоннинг Жанубий Корея терма жамоасидан 1:4 ҳисобида кутилмаган мағлубияти билан бошланди. Ўз навбатида Япония ҳам худди шундай ҳисобда Хитойни мағлуб этди. Қозоғистон терма жамоаси иккинчи даврада Хитойни 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, вазиятни ўнглади. Япония Жанубий Кореяни енгди. Сўнгги турда Қозоғистон терма жамоаси Японияни 5:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Жанубий Корея қўшимча вақтда Хитойга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шу тариқа Қозоғистон ҳам, Япония ҳам 6 очко жамғарган бўлса-да, бироқ қозоғистонликлар гуруҳда биринчи ўринни эгаллашди. Учинчи ўринда 4 очко билан Жанубий Корея жойлашган. Хитой икки очко билан охирги ўринда.

Турнирнинг энг яхши снайпери япониялик ҳужумчи Ирикура Таига (4+1) бўлди. Энг яхши ҳужумчи унвонини қозоғистонлик Евгений Королинский (1+4) ва Евгений Римарев (2+3) Таига билан бўлишди.

Қозоғистон терма жамоаси сафида тошкентлик «Ҳумо» хоккейчилари Иван Степаненко, Артём Лихотников ва Дмитрий Гренц иштирок этишди ва улар турнирнинг энг қиммат ўйинчиларидан бирига айланди (1+3).

Қайд этиш лозим, Қозоғистон терма жамоасининг аризасига кўпчилик етакчилар – КХЛ клубларининг асосий ўйинчилари, жумладан «Барис» ҳам киритилмаган. «Кунльуня» ўйинчилари келмаган Хитой терма жамоасида ҳам худди шундай ҳолат юз берди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?