БМТ: Афғонистонда 2024 йили афюн ишлаб чиқариш 19 фоизга ошган

rtvi.com сайти фотосурати

2024 йили Афғонистонда «Толибон»*нинг тақиқлаганига қарамай, афюн ишлаб чиқариш 19 фоизга ошган. Бундай маълумотлар БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (НЖБ) экспертларининг ҳисоботида келтирилган.

Таъкидланишича, ўсиш ўтган йили 95 фоизга пасайишдан сўнг кузатилган. Шу билан бирга, бу йилги аудит натижаларига кўра, ишлаб чиқариш 2022 йилги даражадан сезиларли миқдорда паст бўлган.

Ҳозирги вазият жиддий молиявий ва гуманитар муаммоларга дуч келаётган афғон фермерларининг аҳволи билан изоҳланади. Улар учун афюн етиштириш тирикчиликнинг деярли ягона манбаи бўлиб қолмоқда. НЖБ ижрочи директори Гада Валининг таъкидлашича, деҳқонларга муқобил даромад манбаларини топишда зудлик билан ёрдамга бериш керак.

Халқаро экспертлар ҳисоботида кўкнори етиштиришда географик ўзгаришлар юз бергани кўрсатилган. Агар илгари Афғонистоннинг жануби-ғарбий анъанавий тарзда бу борада етакчилик қилган бўлса, ҳозирда умумий ишлаб чиқаришнинг 59 фоизи мамлакатнинг шимоли-шарқий вилоятларига тўғри келади.

Жараёнга афюн нархининг динамикаси ҳам таъсир қилади. Шундай қилиб, «Толибон» кўкнори етиштиришни тақиқлагунга қадар опийнинг қуруқ экстракти килограмми 100 долларга тушган. Жорий йилнинг биринчи ярмида унинг нархи бир килограмм учун 730 долларгача кўтарилган, бу эса афғонларни расмийлар томонидан ўрнатилган чекловларни бузишга ундамоқда.

БМТнинг Афғонистондаги миссияси раҳбари Роза Отунбаеванинг айтишича, афюн ишлаб чиқаришнинг камайиши нафақат бу давлат, балки бутун дунё учун ҳам ижобий омил. Бироқ, кўкнори етиштириш деҳқонлар учун энг муҳим даромад манбаи ҳисобланади. Шунинг учун фермерлар тақиқланган ўсимликни этиштиришни бас қилиши учун халқаро ёрдамга муҳтождирлар.

Ўз навбатида, толиблар БМТ Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ҳисоботида келтирилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлайди.

Ички ишлар вазирлигининг расмий вакили Абдул-Матин Кани маълумотлар янги ҳукуматнинг кўкнори экинларини йўқ қилиш кампаниясини ўтказгунга қадар тўпланган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

Кани «Ислом нуқтаи назаридан гиёҳванд моддалар ҳалокатли ва салбий ҳодиса эканини» таъкидлади.

«Афғонистон Ислом Амирлиги Ички ишлар вазирлигининг сўровлари ва баҳолари БМТ тадқиқотига зид келади. ИИВ маълумотларига кўра, Афғонистонда ўтган йил давомида гиёҳванд моддалар етиштириш ва ишлаб чиқариш, айниқса, кўкнори етиштириш ўтган йилларга нисбатан сезиларли даражада пасайганини кўрсатмоқда», — деб ёзади Кани Х (собиқ Twitter) саҳифасида. У гиёҳвандликка қарши кураш муаммога барҳам берилмагунча давом этишини маълум қилди.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?

  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?