Ўзбекистон табиий газ импортини 2,4 баробарга оширди

"Ўзбекнефтегаз" матбуот хизмати фотосурати

Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон 360 миллион долларлик табиий газ импорт қилди, бу ўтган йилга нисбатан 2,4 баробар кўпдир. Бу ҳақда мамлакат президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўсиш 2023 йил октабр ойида бошланган Россия газининг импорти ҳисобига содир бўлган.

Ўтган январь-март ойларида газ экспорти 45,4 миллион долларни ташкил этган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 фоизга кўпдир.

Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми 11,6 миллиард куб метрни ташкил этган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,9 фоизга камдир.

ℹ️ 2023 йил июнь ойида Ўзбекистон «Газпром» билан йилига 2,8 миллиард кубометр – кунига 9 миллион кубометр газ сотиб олиш бўйича икки йиллик шартнома тузганди. Декабрь ойида Тошкентнинг илтимосига биноан «Газпром» газ етказиб беришни икки баравар оширди. Газ Қозоғистон ҳудуди орқали транзит ҳолда «Марказий Осиё – Марказ» қувури орқали етказиб берилади. 2026 йилдан бошлаб Россия газининг Ўзбекистонга транзит ҳажми тўрт бараварга ошиб, йилига 11 миллиард куб метргача етиши кутилмоқда.

«Газпром» Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш ҳақида ўйламоқда. Компания директорлар кенгаши бу масалани 6 май куни кўриб чиқади.

👉 Охирги йилларда Ўзбекистон хорижга табиий газ сотишни жиддий қисқартирди. 2020 йили Россияга экспорт бутунлай тўхтатилди ва Хитойга етказиб бериш ҳажми уч баробарга қисқарди. 2023 йили Ўзбекистон Хитойга 563,54 миллион долларга газ экспорт қилган, бу 2022 йилдаги ҳажмнинг деярли ярми — 1,07 миллиард долларни ташкил этади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ