Ўзбекистон фуқаролари Туркияда кенг тарқалаётган фирибгарликдан огоҳлантирилди

vmo24.ru сайти фотосурати

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги Туркияга ташриф буюраётган Ўзбекистон фуқароларини интернет-фирибгарлари қурбонига айланиб қолишдан эҳтиёт бўлишга чақирди. Бу ҳақдаги эълон консулликнинг телеграмдаги расмий каналида эълон қилинди.

Туркия ҳудудида кенг тарқалаётган фирибгарликнинг навбатдаги турларидан бири:

👉 онлайн савдо орқари берган буюртмани бекор қилгандан кейин ўзини адвокат деб суд, карго ҳаражатларини ундириш;

👉 фирибгарлар телефон орқали ўзини полиция ёки махсус кучлар ҳодими сифатида таништириб, ўша шахс ҳисобидан ҳориждаги жиноий ёки террорчи гуруҳларга тўлов амалга оширилганлигини айтишади ва асл жиноятчини ушлаш мақсадида янги бир ҳисоб рақамига пул ўтказишни сўрашади.

Аниқлик киритилишича, фирибгарлар жабрланувчини манипуляция қилиш ва алдаш учун психологик усулларни қўллайдилар, бу борада Бош консуллик ватандошлардан онлайн буюртмаларни белгиланган тартибда қайтаришни ва учинчи шахсларга ҳеч қандай маълумот бермасликни сўрайди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ