Қирғизистон суди собиқ божхоначи Матраимов ва унинг ака-укаларини тергов изоляторига жўнатди

Райимбек Матраимовнинг ака-укалари. Kloop коллажи

Қирғизистон божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов ва унинг ака-укалари ҳибсга олинди.

Бишкекнинг Первомайский туман суди қарори билан Райимбек Матраимов 26 апрелга қадар Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг (МХДҚ) тергов изоляторига (СИЗО) жойлаштирилди, деб ёзади 24.kg.

Ўш шаҳар суди Тилек Матраимовни 26 апрелга қадар, Руслан ва Ислом Матраимовларни эса 18 майга қадар Ўш Давлат Миллий хавфсизлик қўмитаси тергов изоляторига жўнатди. Биринчиси Қирғизистон Жиноят кодексининг 337-моддаси («Хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш»), қолган иккитаси эса Жиноят кодексининг 222-моддаси («Жиноий даромадларни легаллаштириш (ювиш)») бўйича айбланмоқда.

Жиноят кодексининг 169-моддаси — қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум қилиш билан айбланаётган Райимбек Матраимов ҳам 222-модда билан айбланмоқда. ОАВ собиқ божхоначи мамлакатдан тахминан 700 миллион доллар олиб чиқиб кетгани ҳақида хабар берган.

ℹ️ Райимбек Матраимов 2015 йилдан 2017 йилгача божхона хизматида ишлаган. 2020 йили у жиноий ишда айбланувчига айланади. 2021 йил 11 февралда «Коррупция» моддаси билан судланган. Амалдор тергов билан келишув тузиб, давлатга 2 миллиард сўм (24 миллион доллар) тўлагани туфайли у қамоқдан қутулиб қолган.

Кейинроқ МХДҚ унга нисбатан жиноий даромадларни легаллаштириш айби билан иш қўзғатган, бунга журналистларнинг суриштирув материаллари сабаб бўлган. Улар, жумладан, Матраимовнинг Дубайда қимматбаҳо мулки борлигини айтишган, бироқ разведка хизмати бу маълумотни тасдиқлай олмаган.

Тўрт нафар ака-ука Матраимовлар 25 март куни Озарбайжонда қўлга олинган ва эртаси куни қўриқчилар ҳамроҳлигида Қирғизистонга олиб кетилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ