Россиялик футбол дарвозабонига Тожикистон паспорти берилди ва терма жамоага таклиф қилинди

Олег Баклов. ТФФ матбуот хизмати фотосурати

Россиянинг «Уфа» футбол клуби дарвозабони, Сўғд вилоятида туғилган Олег Баклов Тожикистон паспортини олди. Бу ҳақда республика Футбол федерацияси раҳбари Рустам Эмомали ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

«Энди 29 ёшли дарвозабон Тожикистон терма жамоасида ўйнаши мумкин. Олег Бакловнинг ўзи Россия иккинчи лигаси мавсуми якунланганидан сўнг, жорий йил ёзидан бошлаб Тожикистон терма жамоасини ҳимоя қилишга тайёрлигини айтди», — дейилади хабарда.

Баклов «Уфа» клуби Россия чемпионатининг иккинчи лигасида ўйнаши ва у ерда ЕОИИ мамлакатлари доирасидан ташқари чет эллик ўйинчилардан ариза олиш тақиқлангани сабабли, жорий йил баҳорида Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Тожикистон терма жамоасининг ўйинларида иштирок эта олмайди. Ёзда Баклов фаолиятини давом эттириш учун бир нечта вариант мавжуд: хорижлик футболчиларга рухсат берилган «Уфа» да қолиш, бордию у Биринчи лигага чиқа олса, Биринчи лига ёки РПЛда бошқа клуб топиш, хорижга кетиш, ватани — Тожикистонга қайтиш.

Эслатиб ўтамиз, Баклов Тожикистон паспортини олган ва терма жамоага таклиф этилган биринчи футболчи эмас. Аввалроқ, терма жамоа ва Душанбенинг «Истиқлол» жамоасининг асосий дарвозабони Рустам Ятимов ҳам худди шундай йўлни босиб ўтганди. Шунингдек, Тожикистон терма жамоаси учун Руслан Хайлоев спорт фуқаролигини ўзгартирди ва Санкт-Петербургнинг «Зенит» тизимини тарк этди.

Айни пайтда улар Тожикистон фуқаролигини олгани билан ганалик Давид Мавутор ва сербиялик дарвозабон Никола Стошич жамоага таклиф қилинмаган. Шунингдек, беларуслик ҳимоячи Вадим Космининга фуқаролик берилиши мумкинлиги ҳақида ҳам гап бўлганди.

Тожикистоннинг Сўғд вилояти, Табошар шаҳрида туғилган Олег Баклов ёшлигида оиласи билан Россияга кўчиб ўтган. Сызрань футболи тарбияланувчиси. Профессионал фаолиятини «Сызрань-2003» клубида бошлаган. 2018 йили у Екатеринбургнинг «Урал»клубига кўчиб ўтган, аммо у жамоанинг асосий дарвозабони бўла олмаган, у «Урал-2»да ўйнайди ва 2021/2022 йилги мавсумни Набережний Челновнинг «КАМАЗ» клубида ижарада ўтказган. 2023 йили «Уфа» билан шартнома имзолаган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг нархи 300 минг еврони ташкил қилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ