Тожикистон терма жамоаси сенсацион тарзда футбол бўйича Осиё Кубоги чорак финалига чиқди

Тожикистон терма жамоаси ғалабани нишонламоқда. Тожикистон терма жамоаси матбуот хизпмати фотосурати

Тожикистон терма жамоаси Осиё Кубоги дебютининг 1/8 финалида БАА терма жамоасини пеналтилар сериясида 5:3 ҳисобида мағлуб этиб, турнирнинг чорак финалига йўл олди.

Рақибларидан тажрибалироқ ва ФИФА рейтингида анча юқори ўринни эгаллабгина қолмай, қўшни Қатардаги ўйинга ташриф буюрган жуда кўп сонли мухлислари қаршисида ўйнаган БАА термасининг ғалабасига бир нечта футбол мутахассислари шубҳа билдиришмаганди.

Осиё Кубоги ташкилий қўмитаси ходими Алишер Никимбаевнинг ёзишича, Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Петар Сегрт ўзига ишонарди ва старт ҳуштаги чалинишига бир соат қолганида ҳам ҳазил қилган. «Мен ташкилий қўмита ҳазилини тушундим. Ҳамма мени Эйнштейн деб атайди, сизлар эса бизга Альберт исмли ҳамроҳ бердингиз», — деган у Никимбаевга.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан тожикистонлик футболчилар олдинга ўтишди. Эҳсон Панжшанбе кескин ҳужум уюштирган, бироқ Алишер Жалилов бир нечта ажойиб вазиятларни голга айлантира олмаган. Ўйиннинг 30-дақиқасида тожикистонликлар ҳисобни очишади – Вахдат Хононов боши билан аниқ зарба йўллайди.

БАА терма жамоаси ўйиннинг фақат жароҳат вақтидаги ғалабага эришади: Халифа ал-Ҳаммади белгиланган тўпдан сўнг Рустам Ятимов дарвозасига тўпни йўллайди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланади. Қўшимча таймларда жамоалар унчалик таваккал қилмайди ва масалани пеналтилар сериясига етказишади, бунда тожикистонликлар муваффақият қозонади. Тожикистон терма жамоаси футболчилари барча бешта зарбани голга айлантиролди ва Ятимов рақибнинг пеналтидаги зарбасини ушлаб қололди.

Чорак финалда Тожикистон терма жамоаси Ироқ – Иордания учрашуви ғолиби билан куч синайди.

Аввалроқ Австралия терма жамоаси Индонезияни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга чиққанди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 30 январь куни Таиланд билан 1/8 финал учрашувини ўтказади.

Осиё кубоги 12 январдан 10 февралга қадар Қатарда бўлиб ўтади. Мусобақа тарихда иккинчи марта кенгайтирилган шаклда ташкил этилиб, унда 24 та жамоа иштирок этмоқда. Ҳар бир гуруҳдан иккита энг яхши жамоа, шунингдек, ўз гуруҳларида энг яхши натижалар билан учинчи ўринни эгаллаган олтита жамоадан тўрттаси 1/8 плей-офф босқичига йўл олди. Учинчи ўрин учун кураш белгиланмаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ