Йил бошидан буён Қозоғистон Ўзбекистонга 48,6 минг тонна Россия нефтини етказиб берди

«КазТрансОйл» матбуот хизмати фотосурати

2023 йилнинг биринчи икки кварталида Қозоғистон Ўзбекистонга 48,6 минг тонна Россия нефтини етказиб берди. Бу ҳақда «КазТрансОйл» компанияси матбуот хизмати хабар берди.

Биринчи чоракда 10,7 минг тонна, иккинчи чоракда 37,9 минг тонна юк жўнатилган.

Нефть «КазТрансОйл» магистрал нефть қувурлари тизими орқали етказиб берилган.

Компания Россия нефтини Ўзбекистонга бундай йўл билан етказиб бериш 2017 йили бошланганини эслатди. Ўшанда транзит ҳажми 67,9 минг тоннани, 2018 йили 36 минг тоннани ташкил этган. 2019-2022 йиллари Қозоғистон орқали Россия нефтининг Ўзбекистонга транзити бўлмаган.

ℹ️ «КазТрансОйл» — Қозоғистон нефть қувурлари миллий оператори. Компаниянинг 90% оддий акциялари «КазМунайГаз» ОАЖга тегишли, қолган 10% оддий акциялар миноритар акциядорлар томонидан назорат қилинади. «КазТрансОйл» нефтни ички бозорга, транзит ва экспортга ташиш бўйича хизматлар кўрсатади. «КазТрансОйл» магистрал нефть қувурларининг умумий узунлиги қарийб 5,4 минг километрни ташкил этади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда «Рассом ва табиат» XL юбилей кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Россия матбуоти «нато» снарядлари туфайли Қозоғистонга ҳужум қила бошлади