Бердимуҳамедов метан чиқиндиларини камайтириш бўйича комиссия тузиш тўғрисида қарор имзолади

oilcapital.ru сайти фотосурати

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов метан чиқиндиларини камайтириш бўйича тармоқлараро комиссия тузиш тўғрисидаги қарорни имзолади, деб хабар берди давлат ахборот агентлиги бўлмиш «Туркменистан сегодня».

Нашрнинг ёзишича, республика раҳбари комиссия таркиби ва унинг регламентини тасдиқлаган. Бироқ, журналистлар тафсилотларни маълум қилишмаган.

Аниқлик киритилишича, ҳужжат «Қудратли давлатнинг Янгиланиш даврида Туркманистоннинг иқлим ўзгариши бўйича Миллий стратегияси доирасида ҳавога кўтариладиган газларни, асосан иқтисодиётнинг турли тармоқларида юзага келадиган метан чиқиндиларини камайтириш бўйича ишлар самарадорлигини назорат қилишни кучайтириш мақсадида ишлаб чиқилган».

Жорий йилнинг май ойи охирида Bloomberg АҚШ расмийлари метан чиқиндиларини камайтириш бўйича Туркманистон билан «жиддий музокаралар» олиб бораётганини ёзган эди. Жумладан, АҚШ томонидан Марказий Осиё давлатига газ сизиб чиқиши манбаларини бартараф этишда молиявий ва эксперт ёрдамини кўрсатиш бўйича келишув муҳокама қилинган.

Атмосферага метан чиқиндиларининг сизиб чиқиши муаммоси Туркманистонда бир неча йиллардан бери долзарблигича қолмоқда. Шундай қилиб, 2019 йили Канаданинг GHGSat: Global Emissions Monitoring компанияси тадқиқотини эълон қилинган, унга кўра республика ғарбидаги Корпеже нефть ва газ конида метан сизиб чиқаётган газ миллионлаб автомобиллар келтириб чиқарадиган ифлосланишга тенгдир.