Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жарима миқдори 10 баробарга оширилади

polsha24.com сайти фотосурати

Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун маъмурий жарима миқдорини ўн баробарга ошириш режалаштирилмоқда. Тегишли банд президент Шавкат Мирзиёевнинг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини ўзгартириш ҳамда ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган, деб хабар беради «Нигоҳ» Telegram-канали.

Мутасаддиларга 1 сентябрга қадар қонун ҳужжатларига ҳайвонлар ва умуман атроф-муҳит билан боғлиқ жиноятлар учун жазони кучайтиришни назарда тутувчи қатор ўзгартишлар тайёрлаш бўйича топшириқ берилди.

Шундай қилиб, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жарима ўн баробарга ортади. Эндиликда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, ушбу ҳуқуқбузарлик учун жарима миқдори учтадан бештагача базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) – 990 минг сўмдан (87 доллар) 1,65 миллион (145 доллар) гача бўлади. Бир йил ичида бундай муносабат такрорланса, шунингдек оқибатда ҳайвон ўлса ёки жароҳатланса, жиноятчи 15 суткага қамоққа олиниши мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган ҳайвонларни ноқонуний овлаш натижасида ҳайвонот дунёсига етказилган зарар учун товон миқдорини ўн баравар, ўсимликларга зарар етказиш ёки нобуд қилиш натижасида етказилган зарарни беш баравар миқдорида қоплаш кўзда тутилган.

Дарахт ва буталарни кесишга қарши мораторийни бузганлик учун жарима миқдорини беш бараварга ошириш назарда тутилган. Эслатиб ўтамиз, энди санкция миқдори бешдан ўн бараваригача – 1,65 миллион (145 доллар) дан 3,3 миллион сўмгача (290 доллар)ни ташкил этади.

Бундан ташқари, расмийлар юридик шахслар учун 100 дан 300 БҲМ гача — 33 миллион сўмдан (2 906 доллар) 99 миллион сўмгача (8 720 доллар) жарима солишни, шунингдек компанияларни вайрон қилинган дарахтлар жойига кўчат экишни ташкил қилишни мажбуриятини юкламоқчи.

Президент фармони асосида атроф-муҳитга зарар етказиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини йўқ қилиш билан боғлиқ жиноятлар оғир жиноятлар тоифасига киритилади.

Ҳужжатда ишлаб чиқариш, қурилиш ва маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш жараёнида экологик талабларни бузганлик учун фуқароларга солинадиган жарималарни ўн бараварга ошириш кўзда тутилган. Айни дамда айбдорлар давлатга 3 дан 5 та БҲМгача – 990 000 сўмдан (87 АҚШ доллари) 1,65 миллион (145 доллар) миқдорида жарима тўлайдилар.

Бундай ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга 100 дан 300 бараваргача — 33 миллион сўмдан (2906 АҚШ доллари) 99 миллион сўмгача (8720 АҚШ доллари) маъмурий жарима солинади.