Ўзбекистон миллий терма жамоаси футбол бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирокини якунлади

Ўзбекистон — Исроил ўйинидан лавҳа. gazeta.uz сайти фотосурати

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 1/8 босқичида Исроил термасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнирдаги ўйинини якунлади.

Биринчи бўлимда жамоалар ўзаро кескин ҳужумлар уюштиришди. Шерзод Эсанов ҳаттоки қўполлик туфайли бекор қилинган гол ҳам киритди. Кейин 13 дақиқада исроилликлар дарвоза устунига, 21 дақиқада Эсанов дарвоза тўсинига зарба берди. Бироқ футболчилар танаффусга 0:0 ҳисобида йўл олишди.

Иккинчи бўлимда ҳам ўзаро кураш давом этди, аммо Исроил термаси муваффақият қозонди. Учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган еттинчи дақиқада пеналтидан кейин Анан Халоли тўпни Асрор Кенжаев дарвозасига йўллади.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси уйга йўл олади ва исроилликлар чорак финалда Бразилия – Тунис жуфтлиги ғолиби билан баҳс олиб боради.

Дастлаб жаҳон чемпионати Индонезияда ўтказилиши керак эди, бироқ бу мамлакатда Исроил терма жамоасининг турнирдаги иштироки билан боғлиқ норозилик туфайли мусобақа Аргентинага кўчирилди. Турнир 20 майдан 11 июнга қадар давом этади, унда 24 та жамоа иштирок этади. Амалдаги ғолиб ЖЧ-2019 финалида Жанубий Кореяни мағлуб этган Украина жамоаси ҳисобланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил муз майдончаси очилди

  • Марказий Осиё постсовет республикалари президентларининг рафиқалари — ким улар?

  • Ўзбекистонликлар интернетда президентни ҳақоратламагани маъқул — бунинг учун қамоқ жазосини олиши мумкин

  • Фирдавс Абдухолиқов Ўзбекистон маданий меросига оид янги китобларни тақдим этди