Тўқаев ТИВ ва ўз маъмуриятига янги раҳбарларни тайинлади. Мудофаа ва ИИВ бошлиқлари ўз ўрнини сақлаб қолди

Мурат Нуртлеу (чапда) ва Олжас Бектенов. «Фарғона» коллажи

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири этиб аввал президент маъмурияти раҳбари лавозимини эгаллаб келган 47 ёшли Мурат Нуртлеу тайинланди. Бўш турган лавозимни Коррупцияга қарши курашиш агентлигини бошқарган 42 ёшли Олжас Бектенов эгаллади, деб ёзади Akorda.kz.

Ўз лавозимини сақлаб қолганлар:

✅ Мудофаа вазири Руслан Жақсилиқов;

✅ Ички ишлар вазири Марат Ахметжанов;

✅ Бош вазир ўринбосари – Ҳукумат аппарати раҳбари Ғалимжон Қўйшибоев;

✅ Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Скляр.

Бундан олдин, 30 март куни Алихон Смоилов Қозоғистон Бош вазири этиб тасдиқланган эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда «Рассом ва табиат» XL юбилей кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Россия матбуоти «нато» снарядлари туфайли Қозоғистонга ҳужум қила бошлади