Туркманистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришга доир келишувни узайтирди

"Азии-плюс" сайти фотосурати

Ашхободда Туркманистон ва Афғонистоннинг «Туркменэнерго» миллий электр энергетика компаниялари ва Афғонистоннинг Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) ўртасида Туркманистон электр энергиясини етказиб бериш бўйича шартномани 2023 йилгача узайтириш бўйича келишув имзоланди. Бу ҳақда «Толибон»* радикал ҳаракати томонидан тузилган ҳукуматнинг Афғонистон сув ва энергия таъминоти вазирлиги баёнотига таяниб, ТАСС хабар беради.

«2023 йил учун электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома DABS бош директори Алҳаж-Муҳаммад Ҳаниф Ҳамза ва «Туркменэнерго» раиси томонидан имзоланди», — дейилади агентлик хабарида.

Битим имзоланишида Афғонистон сув ва энергетика вазири Абдул-Латиф Мансур иштирок этди. Етказиб берилаётган электр энергиясининг ҳажми ва нархи келтирилмаган.

Сўнгги йилларда Туркманистон Афғонистоннинг шимолий ҳудудларига электр энергиясини имтиёзли нархларда етказиб бермоқда. Шунингдек, мамлакатга электр энергияси етказиб бериш Тожикистон, Эрон ва Ўзбекистон томонидан ҳам амалга оширилади. Тожикистон майдан сентябргача, Ўзбекистон эса октябрдан апрелгача етказиб беради. Жорий йил бошида икки давлат Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш бўйича келишувларни 2023 йилгача узайтирди.

Январь ойи ўрталарида Ўзбекистон афғонларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб, буни ёқилғи тақчиллиги ва энергетика тизимидаги турли носозликлар, шунингдек, аномал совуқ шароитида Ўзбекистон истеъмолчиларини барқарор энергия билан таъминлаш зарурати билан изоҳлаган эди. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги 25 январдан етказиб беришни тиклашга ваъда берди.

Таъкидлаш жоиз, Афғонистонда сўнгги икки ҳафта ичида 104 киши қаттиқ совуқдан вафот этган. Хабар қилинишича, кескин совуқ шароитида аҳоли турар-жой биноларини иситиш учун ёқилғи, электр энергияси ва ичимлик суви танқислигини бошдан кечирмоқда. Энг қаттиқ совуқ ҳаво Афғонистоннинг шимолий ҳудудларида қайд этилган.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ