Ўзбекистон Энергетика вазирлиги: «Қўшни давлат» конидаги фавқулодда ҳолат туфайли газ импорти тўхтатилди

Turkmen News сайти фотосурати

12 январь куни қўшни давлатнинг табиий газ конларида об-ҳавонинг кескин совуши туфайли юзага келган фавқулодда вазият табиий газ импортининг тўлиқ тўхтаб қолишига, электр энергияси импортининг 20 фоизга қисқаришига олиб келган. Бу ҳақда 16 январь куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги маълум қилди.

«Қўшни давлат» дейилганда Туркманистонни назарда тутилади. Ўтган йил декабрь ойида Тошкент Ашхобод билан қишки мавсумда қўшимча 1,5 миллиард куб метр табиий газ импорти бўйича шартнома имзолаган эди, деб хабар беради Reuters агентлиги. Бу импортнинг кунлик ҳажмини 15 миллиондан 35 миллион куб метргача ошириш ва газ тақчиллигини қоплаш имконини беради. Бундан ташқари, «Туркманэнерго» корпорациясидан кунлик электр энергияси импорти 17-18 миллион кВт/соатдан 20-21 миллион кВт/соатга оширилди.

Бироқ, «Gazeta.Uz»нинг ёзишича, 12 январь куни Туркманистон «Туркмангаз» давлат концерни газ ишлаб чиқариш корхоналарида юз берган носозликлар ва «Дарёлик» станцияси орқали газ етказиб бериш тўхтатилгани сабабли Ўзбекистонга газ экспортини тўхтатган. Бунга «Галканиш» газ конденсати конининг ички коммуникацияларида гидрат ҳосил бўлиши сабаб бўлган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бундай ҳолат қаттиқ совуқларда содир бўлади ва форс-мажор ҳисобланади.

13 январь куни Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ёқилғи-энергетика комплексини назорат қилувчи бош вазир ўринбосари Шоҳим Абдраҳмонов ва «Туркмангаз» компанияси раиси Ботир Амановга «охирги огоҳлантириш билан қаттиқ танбеҳ» берган. Айнан нима сабабдан экани хабар қилинмаган.

Айни пайтда, Энергетика вазирлигида таъкидланганидек, Ўзбекистон ички бозорини, биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини энергия ресурслари билан таъминлаш мақсадида электр энергияси экспортини тўхтатилган.

Бу ҳақда 15 январь куни Афғонистон миллий электр компанияси Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) хабар берди. Келишувга кўра, Ўзбекистон Афғонистонга қишда 100 миллион долларлик 450 МВт электр энергияси етказиб бериши керак, бироқ ҳозирда техник сабабларга кўра етказиб бериш ноъмалум муддатга тўхтатилган.

Ўзбекистоннинг ўзида электр энергияси истеъмоли энг юқори кўрсаткичга – кунига 250 миллион кВт/соатга етган. Масалан, 13 январь куни Тошкент шаҳрида электр энергияси истеъмоли 32 миллион кВт/соатга ошган бўлса-да, турли сабабларга кўра (фавқулодда вазиятлар ва чекловлар) истеъмолчиларга 1 миллион кВт/соат электр энергияси ололмаган.

Аҳоли турар-жой биноларини иситиш учун электр жиҳозларидан кенг фойдаланаётганлиги сабабли, тармоқдаги юкламанинг ортиши ҳисобига тизимдаги носозликлар сони ортган.

«Натижада, биргина Тошкент шаҳрида бугунги кун давомида тармоқларда юкламаларнинг ортиши ҳисобига 1000 дан ортиқ носозликлар юзага келди.
Носозликларни бартараф этиш ишларни жадаллаштириш мақсадида республика бўйлаб барча ҳудудий электр тармоқлари корхоналаридан қўшимча бригадалар Тошкентга жалб қилинди», — дейилади вазирлик хабарида.

Вазирлик қуйидаги чораларни қўллашга чақирди:

👉 хонадонларда биттадан ортиқ электрда ишлайдиган иситиш қурилмаларидан фойдаланмаслик;

👉 корхоналар ва ташкилотлар ходимларини вақтинча онлайн иш режимига ўтказиш;

👉 ортиқча кўча чироқларини, реклама экранлари ва иллюминациялар, шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолардаги чироқларни ўчириш;

👉 энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланаётган истеъмолчиларга чора кўриш лозим.

Эслатиб ўтамиз, 16 январь куни қишки мавсумга тайёргарлик кўрилмагани сабабли Ўзбекистон Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. «Ҳудудий электр тармоқлари» (Улуғбек Мустафоев), «Ўзтрансгаз» (Беҳзот Норматов) ва «Ўзбекнефтгаз» (Мехриддин Абдуллаев) компаниялари раҳбарлари ҳам ўз лавозимларидан маҳрум бўлдилар. Бироқ уларга уч ой муддатга ушбу компаниялар раҳбарлари вазифасини бажарувчи сифатида синов муддати берилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ