АҚШ Ўзбекистонга 50 та енгил жанговар машина совға қилди

Polaris MRZR. topwar.ru сайти фотосурати

Қўшма Штатлар Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига 50 дона Polaris MRZR енгил-тактик жанговар машинасини топширди, деб хабар қилди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати.

Техникалар АҚШ Мудофаа вазирлиги томонидан молиялаштирилган «Ҳамкорлик салоҳиятини ошириш» дастури доирасида тақдим этилган. Машиналарнинг қиймати 2,8 миллион долларни ташкил этади ва АҚШнинг Ўзбекистонга ҳадя қилинган мудофаа маҳсулотларининг бир қисмидир.

«Ушбу машиналарнинг топширилиши Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг миллий суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга ҳисса қўшиш учун ушбу давлатга таклиф этаётган ёрдам шаклларидан бири холос. Қўшма Штатлар 31 йил ичида сезиларли ютуқларга эришган ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришга умид билдиради», — дейди АҚШ армияси Марказий қўмондонлиги раҳбарининг ўринбосари генерал-майор Вендул Хаглер.

Американинг «Ҳамкорлик салоҳиятини ошириш» дастури АҚШнинг ҳар бир жуғрофий жанговар қўмондонлиги доирасида ҳамкор давлатларнинг имкониятларини ошириш учун ҳарбий ва технология таълими орқали хорижий давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга қаратилгандир.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда «Рассом ва табиат» XL юбилей кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Россия матбуоти «нато» снарядлари туфайли Қозоғистонга ҳужум қила бошлади