Валдис Пельшнинг Ўзбекистонга доир фильми Тошкент кинофестивали даврида намойиш этилади

Валдис Пельш ва Фирдавс Абдуҳолиқов. Андрей Кудряшов фотосурати, «Фарғона» АА

Россиялик телебошловчи Валдис Пельшнинг «Ўзбекистон. Уфқлар оша нигоҳ» фильми Россияда 18 сентябрь куни «Биринчи канал»да намойиш этилади.

Тошкент кинофестивали бош директори Фирдавс Абдухолиқовнинг айтишича, Ўзбекистон Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда суратга олинган мазкур фильмнинг Россия телевидениесидаги премьераси «Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали даврига тўғри келади.

Таниқли телебошловчи Валдис Пельшнинг Ўзбекистон ҳақидаги фильми Россия ва дунё бўйлаб саёҳатларига доир фильмлар туркумига киритилади.

Валдис Пельш фильмни суратга олиш бўйича шартномани 2020 йил 17 декабр куни Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги доирасида имзолаган эди. Фильм 2021 йилнинг кузида намойиш этилиши режалаштирилганди, бироқ кейинроқ саналар қайта кўриб чиқилди.

«Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали 13—18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Анжуманда дунёнинг 40 та давлатидан 500 дан ортиқ кинематографлар иштирок этади. Кинофестиваль доирасида 150 та бадиий, ҳужжатли ва қисқаметражли фильмлар намойиш этилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда «Рассом ва табиат» XL юбилей кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Россия матбуоти «нато» снарядлари туфайли Қозоғистонга ҳужум қила бошлади