Тошкентдаги кинофестивални америкалик актёр Арманд Ассанте очиб беради

Арманд Ассанте

Америкалик актёр Арманд Ассанте «Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиш маросимига бошчилик қилади. Бу ҳақда кинофестивал ташкилотчилари «Фарғона» ахборот агентлигига маълум қилди.

Ассанте Ридли Скотт, Андрей Кончаловский ва бошқа машҳур режиссёрлар фильмларидаги роллари билан танилган. У ўзбек томошабинларига Баҳодир Йўлдошевнинг «Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон» картинасидаги Мирзо Улуғбек роли билан таниш.

Кинофестивалнинг тантанали очилиш маросими 14 сентябрь куни Кинематографлар уйида (собиқ «Панорамий» кинотеатри) бўлиб ўтади.

Аввалроқ Голливуд тандеми – актёр Жонни Депп ва режиссёр Эндрю Левитас XIV Тошкент халқаро кинофестивалида «Минамата» фильмини тақдим этиши маълум бўлганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда «Рассом ва табиат» XL юбилей кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Россия матбуоти «нато» снарядлари туфайли Қозоғистонга ҳужум қила бошлади