Ўзбекистонлик теннисчи аёллар Билли Жан Кинг кубоги босқичида ғолибликни қўлга киритдилар

Оқгул Омонмуродова. sporta-klubi.lv сайти фотосурати

Теннис бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси учта ўйиндан иборат бўлган ўйинда Мўғулистон терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Осиё ва Океания минтақаси II гуруҳ босқичи ғолибига айланди.

▶️ Дебют учрашувида Аминахон Валиева турнирдаги индивидуал чиқишда Мартаа Чогсомжавга икки сетда (5:7, 2:6) ютқазиб, илк мағлубиятини қабул қилди.

▶️ Иккинчи ўйинда Оқгул Омонмуродова Маралғу Чогсомжавни (6:1, 6:2) мағлуб этиб, ҳисобдаги мувозанатни тиклади.

▶️ Ҳал қилувчи учрашув жуфтлик баҳсларида бўлиб ўтди. Валиев/Омонмуродоав дуэти опа-сингил Чогсомжавларга ҳеч қандай имконият қолдирмади – 6:2, 6:3.

Ўзбекистонлик теннисчилар юқори пағонага кўтарилдилар ва келаси мавсумда улар ўтган йил бой берилган Осиё ва Океания зонасининг I гуруҳида иштирок этадилар.

Душанбедаги «Фрунзе марказий стадиони кортларида саккиз жамоа иштирокида Билли Жан Кинг кубоги босқичи бўлиб ўтди. Мусобақада Тожикистон ва Туркманистон терма жамоалари ҳам куч синашди, бироқ улар гуруҳдан чиқа олишмади ва жамоалар юзма-юз учрашуви туркман теннисчиларининг ғалабаси билан якунланди.

Билли Жан Кинг кубоги (2020 йилгача у Федерация кубоги деб номланган) аёллар ўртасидаги энг йирик халқаро турнир бўлиб, эркаклар учун бунинг аналоги — Дэвис кубогидир. Марказий Осиёнинг энг муваффақиятли теннис жамоаси ушбу мусобақанинг асосий тўрида иштирок этаётган Қозоғистон терма жамоаси ҳисобланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда «Рассом ва табиат» XL юбилей кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Россия матбуоти «нато» снарядлари туфайли Қозоғистонга ҳужум қила бошлади