Беларусь ва Қозоғистон ҳарбийлари Зайлий Олатауда машғулотлар ўтказади

Беларусь Республикаси Мудофаа вазирлиги Telegram-канали видеосидан скриншот

Беларусь ва Қозоғистон ҳарбийлари қўшма машғулотлар ўтказади. Бу ҳақда БЕЛТА агентлигига Беларусь Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Машқлар «Кўктал» полигонида (Жаркент шаҳри), шунингдек, Тоғли Олатау (Тянь-Шань шимоли-ғарбидаги тоғ тизмаси) ўқув қоялари, чўққилари ва довонлари ҳудудида 5 августдан 21 августгача бўлиб ўтади. Уларда икки давлат махсус операциялар кучлари бўлинмалари иштирок этади.

Қўшма маневрлар давомида ҳарбий хизматчилар махсус операцияни режалаштириш, тўғридан-тўғри ўқ отиш, тоққа чиқиш воситаларидан фойдаланган ҳолда қидирув операцияларини ўтказиш, шунингдек, артиллерия ўқини созлаш ва ҳаво кемаларини бошқариш масалаларини ишлаб чиқади.

Беларусь ва Қозоғистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо. Мамлакатлар КХШТга аъзо бўлган давлатларнинг машғулотларида мунтазам қатнашиб келади. Белорусь ҳарбийлари август ойи охирида 5 сентябргача Россияда бўлиб ўтадиган «Восток-2022» қўшма машғулотларига келиши маълум бўлди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда «Рассом ва табиат» XL юбилей кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Россия матбуоти «нато» снарядлари туфайли Қозоғистонга ҳужум қила бошлади