Олти ой ичида Марказий Осиё давлатларининг 120 мингдан ортиқ аҳолиси Россия фуқаролигини олди

Topmigrant.ru сайти фотосурати

Жорий йилнинг олти ойида Марказий Осиёнинг республикаларининг 121 089 нафар фуқароси Россия фуқаролигини олган. Бу Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги тақдим этган маълумотлардан маълум бўлди.

Россия фуқаролигини олганлар сони бўйича минтақада тожикистонликлар етакчи бўлди – 74 162 киши. Қозоғистоннинг 21 647, Ўзбекистоннинг 13 099, Қирғизистоннинг 10 632, Туркманистоннинг 1 549 фуқароси ҳам россиялик мақомига эришди.

Олти ой ичида 287 503 киши Россия фуқаролигини олди, улардан 104 168 нафари Украина фуқароларидир.

Россияда 109 593 нафар тожикистонлик, 78 705 нафар ўзбекистонлик, 44 856 нафар қозоғистонлик, 14 минг 137 нафар қирғизистонлик ва 3 минг 775 нафар туркманистонлик яшаш учун рухсатнома (ВНЖ)га эга.

Шунингдек, ИИВ миграция рўйхатига олинган ва ундан чиқарилган хорижликлар сони тўғрисидаги маълумотларни ҳам тақдим этди. Бу ерда Ўзбекистон фуқаролари етакчилик қилмоқда: улардан 3 миллион 110 минг 49 нафари рўйхатга олинган, 2 миллион 542 минг 572 нафари рўйхатдан чиқарилган. Бошқа мамлакатлар фуқаролари учун кўрсаткичлар қуйидагича:

👉 тожикистонликлар — 2 156 025 нафар шахс рўйхатга олинган ва 1 751 643 нафари рўйхатдан чиқарилган;

👉 Қозоғистонликлар — мос равишда 266 509 ва 224 814;

👉 Қирғизистонликлар — мос равишда 516 729 ва 410 979;

👉 Туркманистон фуқаролари — мос равишда 39 513 ва 35 158.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ