«Азимут» авиакомпанияси июль ойида Минералние Водидан Урганч ва Тошкентга парвозларни бошлайди

AZIMUTH.AERO САЙТИ ФОТОСУРАТИ

«Азимут» авиакомпанияси Минералние Водидан Урганч ва Тошкентга парвозлар учун чипталар сотуви бошланганини эълон қилди.

Минералние Води — Урганч — Минералние Води йўналиши бўйича парвоз 5 июлдан сешанба кунлари амалга оширилади (ҳар бир шаҳар учун маҳаллий вақт кўрсатилган):

👉 Минералине Водидан учиш — сешанба куни соат 22:00да, Урганчга қўниш — чоршанба куни соат 02:20да;

👉 Урганчдан учиш — 03:20да, Минералние Водига қўниш соат 04:00да.

Авиачипта нархи 165 евродан бошланади.

«Азимут» 7 июлдан бошлаб ҳафтасига икки марта Тошкентга учади.

Пайшанба кунлари:

👉 Минералние Водидан учиш — соат 23:10да, Тошкентга қўниш — жума куни соат 04:40да;

👉 Тошкентдан учиш — 20:25да, Минералние Водига қўниш — 23:20да.

Якшанба кунлари:

👉 Минералние Водидан учиш — соат 23:35да, Тошкентга қўниш — душанба куни соат 05:05да;

👉 Тошкентдан учиш — 20:25да, Минералние Водига қўниш — 23:20да.

Авиачипта нархи 130 евродан бошланади.

Июнь ойида «Азимут» Москва — Навоий — Москва йўналиши бўйича мунтазам рейс очди.

Россиянинг 2017 йилда ташкил этилган «Азимут» авиакомпанияси — Ростов-Дон ва Краснодарда жойлашган. Самолёт парки 15 та Сухой Супержет 100 самолётларидан иборат. Авиакомпания 28 март куни Ўзбекистонга мунтазам рейсларни амалга оширишга рухсат олди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ