Футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати – 2023 саралаш турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди

Қуръа ташлаш намойиши. asiaplustj.info сайти фотосурати

Куала-Лумпурда 2023 йили бўлиб ўтадиган U-17 ва U-20У Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижаларини Sport.uz нашри эълон қилди.

2023 йилги Осиё чемпионати U-20 саралаш босқичига қуръа ташлаш натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси «А» гуруҳида Саудия Арабистони, Хитой, Мянма ва Малдив ороллари футболчилари билан тўқнаш келади.

D гуруҳида Туркманистон терма жамоаси Иордания, Тайван, Сурия ва Шимолий Мариана ороллари билан куч синашади.

Тожикистон терма жамоаси I гуруҳдан жой олди, унда Камбоджа, Ливан ва Сингапур терма жамоалари рақиб сифатида майдонга тушишади.

J гуруҳида Қирғизистон терма жамоаси Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Бруней билан тўқнаш келади.

Саралаш босқичи ўйинлари 10-18 сентябр кунлари бўлиб ўтади. Гуруҳлар ғолиблари, шунингдек, иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар орасидан энг яхши бешта жамоа Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Осиё кубогининг финал босқичига йўл олади. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақага автоматик тарзда киради, лекин ўзбекистонликлар дастлабки икки ўриндан бирини эгаллаган тақдирда, йўлланма (ёки бунинг учун курашиш имконияти) улардан кейин якунлаган жамоага берилади.

17 ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасидаги Осиё Кубоги – 2023 саралаш босқичига қуръа ташлаш натижаларига кўра, А гуруҳидан жой олган Туркманистон терма жамоаси Япония, Иордания, Сурия ва Филиппин билан тўқнаш келади.

Тожикистон терма жамоаси Н гуруҳида Афғонистон, Тимор ва Мўғулистон билан ўйнайди.

I гуруҳда Қирғизистон терма жамоаси Эрон, Гонконг ва Лаос билан тўқнаш келади.

Ўзбекистон терма жамоаси J гуруҳида Жанубий Корея, Бруней ва Шри-Ланка билан баҳс олиб боради.

Саралаш босқичи ўйинлари 5-9 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Гуруҳлар ғолиблари, шунингдек, иккинчи ўринни эгаллаган жамоаларнинг кучли бешлик жамоаси Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Осиё кубогининг финал босқичига йўл олади. Баҳрайн терма жамоаси турнирга автоматик равишда киради.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ