Тожикистон Ички ишлар вазирлиги Тоғли Бадахшонда аксилтеррор операцияси бошлангани маълум қилди

ТБАВда ҳарбийлар автомобили. Pamir Daily News Telegram-канали фотосурати

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот маркази Тоғли Бадахшон автоном вилоятида (ТБАВ) аксилтеррор операцияси бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда «Ховар» давлат ахборот агентлиги хабар беради.

Операция Рушон туманида бўлиб ўтмоқда. ИИВ матбуот марказининг хабар беришича, у ерда 17 май куни «уюшган жиноий гуруҳ аъзолари ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқариш мақсадида» Афғонистон билан давлат чегарасида жойлашган «Душанбе — Қулма» халқаро автомагистралини ноқонуний равишда тўсиб қўйган.

«Жиноятчилар халқаро террорчи ташкилотлар кўмагида четдан қурол-яроғ ва ўқ-дориларни олиб кирган, террористик ҳаракатлар ва бошқа турдаги провокацияларни амалга ошириш учун хорижий ёлланма аскарларни жалб қилган. Бу ҳаракат атайлаб конституциявий тузум асосларига қарши қаратилган», — дейилади хабарда.

Уюшган жиноий гуруҳлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг қурол-яроғ ва ўқ-дориларни топшириш бўйича қонуний талабларини бажармаган ва қуролли қаршилик кўрсатган, дея маълум қилади ИИВ ва уларнинг ҳаракатларида «террористик характердаги жиноятлар аломатлари бор»лигини таъкидлайди.

Pamir Daily News хабарига кўра, эрта тонгда Рушон туманининг маъмурий маркази Рушон шаҳрида (бошқа номи Вамар) отишма содир бўлган, саккиз киши жароҳатланган. Рушондаги манбалар ижтимоий тармоқларда ўлганлар борлигини ёзишмоқда. Тумандаги мобил алоқа, шунингдек, интернет ўчирилган..

«Ҳарбий колонна маҳаллий аҳоли позицияларига зарба бериб, Хоруғ йўналиши бўйича олдинга силжиди. Ҳозир Вамарда снайперлар баланд жойларни эгаллаб, маҳаллий аҳолига қарата ўқ узмоқда. Барча муассасалар ёпилган, ходимлар кўчага чиқа олмайди», — деб ёзади Pamir Daily News.

Тоғли Бадахшондаги вазият расмийларнинг маҳаллий аҳоли томонидан илгари сурилган мухторият раҳбари Алишер Мирзонабот ва Хоруғ ҳокими Ризо Назарзодани ўз лавозимларидан четлаштириш, 2021 йил ноябрда уч кишининг ўлимига сабаб бўлган хавфсизлик кучлари ходимларини жазолаш талабларини бажаришдан бош тортганидан кейин кескинлашди. Расмийлар намойишчилар талабларини ноқонуний деб тан олди ва аҳолини намойишларда иштирок этиш террорчилик ҳаракати сифатида баҳоланишидан огоҳлантирди.

16 май куни ТБАВ маъмурий маркази Хоруғда ҳуқуқ-тартибот идоралари митингни резина излар ва кўздан ёш оқизувчи газ, шунингдек, гувоҳларнинг сўзларига кўра, ўқотар қуроллардан фойдаланган ҳолда тарқатилган. Расмий маълумотларга кўра, маҳаллий аҳолидан бири ҳалок бўлган, ҳуқуқ-тартибот идораларининг 3 нафар ходими яраланган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ