Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми қирқ фоизга ошган

2021 йилнинг 5 ойи давомида Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 2,6 млрд. долларни ташкил этди. Бу кўрсатгич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 43 фоизга (1,8 млрд доллар), ва 2019 йилга нисбатан 30 фоизга (2 млрд. доллар) кўп бўлган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.

Марказий банкка кўра, бу аҳолининг истеъмол ва сармоявий фаоллигини оширишга хизмат қиладиган омилдир.

МБ хабарида пул ўтказмалари ички валюта бозоридаги таклифни барқарорлаштирган ҳолда миллий валюта курсини шакллантиришда муҳим роль ўйнаган. Жорий йилнинг беш ойи мобайнида бир АҚШ доллари 10455-10610 сўм атрофида бўлди.

Пул ўтказмалари чет элларда вақтинча ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг фаоллиги ва сон жиҳатидан бандлигини белгилайдиган аниқ кўрсатгич ҳисобланади.

Шуни таъкидлаш жоиз, 2020 йили Россияда меҳнат қилган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг сони 2019 йилга нисбатан 27 фоизга кам бўлган. 2021 йил ёзига келиб Россияда ишлаётган мигрантларнинг сони қанчага кўпайгани тўғрисида ҳозирча бирорта маълумот йўқ.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ