Ўзбек профессионал боксчиларининг рақиблари аниқ бўлди

Исроил Мадримов . Mmaonline.ru сайти фотосурати

Ўзбекистонлик уч нафар профессонал боксчи келгусидаги жангларда рингга чиқадиган рақибларини билиб олдилар. Бу ҳақда Allboxing хабар беради.

15 августда Талс шаҳрида (Оклахома штати, АҚШ) Matchroom Boxing ва DAZN компанияларининг бокс кечаси бўлиб ўтади. 25 ёшли Исроил Мадримов (5 ғалаба, ҳаммаси нокаутли, 0 мағлубият) 37 ёшли америкалик боксчи Эрик Уолкер (20 та нокаутли ғалаба) билан жангга тушади. Шу кечадаги жанглар доирасида 27 ёшли Шаҳрам Ғиёсов (9 ғалаба, улардан еттитаси накаутли, 0 мағлубият) яримўрта вазн бўйича WBA International чемпионлик титули учун 29 ёшли мексикалик Франсиско Рохо (22 ғалаба, улардан 15 таси накаутли, 3 та мағлубият) билан беллашади.

Яримўрта вазн бўйича IBF версиясининг «вақтинча» чемпионлик унвони учун Кудратилло Абдукаҳҳоров (17 ғалаба, улардан тўққизтаси накаутли, 0 мағлубият) ва россиялик Сергей Липинц (16 ғалаба, улардан 12 таси накаутли, битта мағлубият) ўртасидаги беллашув 10 октябрда Анкасвиллда (Коннектикут штати, АҚШ) бўлиб ўтади.

Исроил Мадримов – 2017 йил Тошкентда бўлиб ўтган бокс бўйича Осиё чемпионати ғолиби, Осиё ўйинларининг икки карра кумуш медаль соҳиби ҳисобланади. У 2018 йил ноябрда профессонал боксга ўтишини маълум қилди. Профессионал сифатида ўтказилган биринчи жангда Мадраимов техник накаут билан мексикалик боксчи Владимир Эрнандесни мағлуб қилди ва ўрта вазн бўйича WBA Intercontinental камарини қўлга киритди. У охирги жангини шу йилнинг 1 мартида венесуэлиялик Чарли Наваррога қарши ўтказди ва олтинчи раундда рақибини накаутга учратди. Ушбу ғалаба ўзбек боксчисини WBA рейтингининг иккинчи пағонасига кўтарди.

Шаҳрам Ғиёсов — 2016 йилги Олимпия чемпиони, Осиё ва 2017 йилги Жаҳон чемпиони саналади. 2017 йил декабрда Ғиёсов профессионал боксга ўтишини маълум қилди. Ўзбекистонлик боксчи охирги жанггини 24 августда колумбиялик Дарлейс Пересга қарши ўтказди ва рақибини техник накаутга йўллади.

Кудратилло Абдукаҳҳоров Халқаро бокс жамғармасининг (WBF) байналминал версияси чемпиони, Осиё бокс кенгаши (ABCO) версиясининг кумуш медаль, шунингдек WBC-silver чемпионлик камарининг соҳиби саналади. 26 ёшли ўзбек боксчиси ўзининг охирги жангини америкалик Луис Коллацога қарши ўтказди ва рақибини техник накаутга учратди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди

  • Ўзбекистонда болалар тарбиясида куч ишлатишни қонун билан тақиқлаш таклиф қилинди

  • Ёқилғи қуйиш шаҳобчаларидаги навбат ҳайдовчилар ўртасида ур-тўполонга сабаб бўлди

  • Тошкент бутунлай тутундан бўғилиб қолмаслиги учун ҳукумат қандай чоралар кўрмоқчилиги ҳақида