Транспорт вазирлиги халқаро авиапарвозларнинг бошланиши вақтини айтишдан бош тортди

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" самолёти . Компания матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги халқаро авиапарвозларнинг қачон бошланиши санасини айтиб беролмади, дея хабар беради Подробно.уз нашри.

Транспорт вазирлиги вакили «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг 2020 йил 1 сентябрдан Россия билан ҳаво алоқаларини тиклаши борасидаги хабарини нотўғри, деди. «Ҳозирги кунда эпидемиологик вазиятга кўра бошқа давлатлар билан ҳаво алоқаларини прогроз қилиш қийин. Ҳозирча бундай режа ва ҳаттоки прогнозлар ҳам мавжуд эмас», – деди вазирлик вакили.

Бундан олдин 1 сентябрдан Тошкентдан Россиянинг олтита шаҳри билан авива парвозлар ўрнатилиши тўғрисида миллий компаниянинг «АэроТур» ташкилоти сайтида хабар пайдо бўлганди (ҳозир илова орқали бўш саҳифани кўриш мумкин). Унга кўра, куз бошидан Тошкентдан Россиянинг бешта шаҳри – Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Қозон ва Владивостокка парвозлар уюштирилиши айтилганди. Uzbekistan Airways компанияси сайтида 1 августдан бошлаб онлайн тарзда самолётга чипта сотиб олиш мумкинлиги ёзилган.

Ўзбекистонда COVID-19 биринчи бор аниқланганидан кейин республикада карантин жорий этилди, чегаралар ёпилди, авиапарвозлар тўхтатилди. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» фақат чартер рейсларни амалга оширди. 10 июлдан мамлакатда яна карантин чоралари кескинлаштирилганидан кейин чартер рейсларининг сони қисқартирилди.

Мамлакатда карантин чекловлари юмшатилиши 1 августдан кутилмоқда, бироқ бу республикадаги эпидемиологик вазиятга боғлиқ бўлади. Кейинги пайтларда Ўзбекистонда бир кунда 500 га яқин инсоннинг коронавирусга чалингани қайд этилмоқда. 23 июль эрталабки маълумотларга кўра, вирусга чалинганларнинг сони 18 531 нафар одамга етган, соғайиб кетганларнинг сони 9872 киши, 96 нафар инсон ушбу инфекциядан вафот этган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ