Самарада ўзбекистонликни калтаклаган полициячиларга жиноят иш қўзғатилди

Самарадаги темир йўл вокзали . Wikipedia.org сайтидан олинган Atgnclk архив фотосурати

Россияда Самарадаги темир йўл вокзалида Ўзбекистон фуқаросини калтаклашда айбланаётган икки нафар транспорт полицияси ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда «Интерфакс» агентлиги хабар беради.

Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Приволжск Тергов бошқармаси ўтказаётган тергов маълумотига кўра, ҳодиса 15 июль куни содир бўлган. Фигурантлар «ўзларининг мансаб ваколатлари доирасидан чиқиб кетиб, йўловчилардан бирига нисбатан зўравонлик ишлатдилар».

Тафсилотлар, шу жумладан, жабрланганнинг қайси мамлакат фуқароси эканлиги тўғрисидаги маълумотлар расмий хабарда берилмаган. Бироқ агентликнинг вазиятдан хабардор манбаси айтиб беришича, ҳодиса ҳужжатларни текшириш пайтида содир бўлган.

«Транспорт полицияси ходимлари Ўзбекистон республикасида туғилган кимсанинг ҳужжатларини тақдим этишини талаб қилганлар. Номаълум сабабларга кўра, полициячилардан бири жабрланувчига қарата зарба берган», — деди у.

Зўрлик ишлатиш йўли билан мансаб ваколатларини ошириш моддаси билан иш қўзғатилган. Айбланувчиларга нисбатан эҳтиёт чоралари белгиланган (ҳибсга олиш ва яшаш жойини тарк этмаслик тўғрисида тилхат). Полициячиларнинг иккови ҳам ички ишлар органидан ҳайдалган, уларнинг раҳбарига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланган.

Тергов қўмитаси маълум қилишича, содир бўлган ҳодиса муносабати билан транспорт полициясига «ходимларнинг иши устидан маҳкама назоратини кучайтириш тўғрисида» ёзма доклад йўналтирилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ