«Спартак» ўзбек футболчиси учун 4 млн евро тўлашга тайёр

Остон Урунов . Fcufa.pro сайти фотосурати

Москванинг «Спартак» футбол клуби «Уфа» жамоасида ўйнаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг вакили Остон Урунов учун 4 млн евро тўлашга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда Rusfootball.info хабар беради.

Футболчи яқин орада «Спартак» сафига келиб қўшилиши мумкин. «Уфа» клуби 2 млн еврони дарҳол олади, қолган сумма футболчи «Спартак» таркибида икки йил тўп сурганидан кейин тўланади.

19 ёшли ўзбек футболчисининг транферлиги билан «Спартак» бош директори ва «Уфа» раҳбари Шамиль Газизов шуғулланяпти. Шунингдек, ўзбек футболчисига москваликларнинг «Локомотив», питерликларнинг «Зенит» ва «Краснодар» клублари ҳам қизиқиб қолгани маълум. Кейинчалик футболчининг хитойликларнинг «Чаньчунь Ятань» клубига ўтиши ҳам мумкинлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлди.

Урунов жорий йилнинг бошида «Уфа» клубига ўтди. Россиянинг «Локомотив» клуби футболчи 1 миллионга баҳоланиб турганда 200 минг евро тўлаганди. Ўзбекистонлик футболчининг «Уфа» даги ойлиги ойига 2 минг долларни ташкил этди. Урунов уфаликлар жамоаси таркибида 10 та матчда иштирок этди ва бир неча бор энг яхши ўйинчи номини олди. Россия премьер-лигасининг турнир жадвалида «Уфа» жамоаси 37 очко билан саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.

«Уфа» васийлик кенгашининг раиси Ростислав Мурзагулов сўзларига кўра, клуб «уч-тўрт ўйинчи»сини сотишга мажбур, зеро у сарфларда «бюджетдан четга чиқиб кетган».

Остон Урунов – энг қанот ярим ҳимоячиси ҳисобланади, «Пахтакор»да тарбия топган. У 2017 йили наманганликларнинг «Навбаҳор» клубига ўтди, 2019 йил ёзда эса тошкентликларнинг «Локомотив» жамоаси билан шартнома имзолади. Футболчи Ўзбекистон миллий жамоаси сафида учта ўйинда иштирок этди. Июль ойи охирида Урунов 900 минг еврога баҳоланди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ