Футбол жамоасини Осиё чемпиони даражасига кўтаролган мураббий энди бошқа клубни бошқаради

Равшан Ҳайдаров . Fcnasaf.uz сайти фотосурати

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ тренери, ўзбек «ёшлари»нинг мураббийси Равшан Ҳайдаров термизликларнинг «Сурхон» клубини бошқарадиган бўлди. Бу ҳақда Sports.uz хабар беради.

Ҳайдаров «Сурхон» жамоасининг «Қўқон – 1912» клубига 0:3 ҳисобига ютқазиши натижасида истеъфога чиққан бош тренер Баҳром Ҳайдаровнинг ўрнига келди. Июль бошида командани россиялик тренер Александр Хомяков бошқариши тўғрисида хабарлар пайдо бўлганди, лекин пировардида у билан шартнома имзоланмаган.

«Сурхон» клуби еттита турдан сўнг тўрт очко йиғиб турнир жадвалининг 12-чи ўрнини эгаллаган. Ҳайдаров бошчилигида жамоа 6 июль куни Тошкентда «Локомотив»га қарши майдонга чиқади.

Равшан Ҳайдаров – Ўзбекистондаги энг кучли мураббийлардан бири саналади. У турли даврларда самарқандликларнинг «Динамо», навоийликларнинг «Қизилқум», тошкентликларнинг «Трактор» ва «Пахтакор» клубларини бошқарган. «Пахтакор» моҳир мураббий қўл остида икки марта мамлакат чемпиони бўлган. Ҳайдаров 2017 йилдан республика ёшлар жамоасига мураббийлик қила бошлади. 2018 йили ушбу жамоа Осиё чемпионатининг ғолиби бўлди, Ҳайдаров «Ўзбекистонинг энг яхши тренери», деб тан олинди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда ҳарбий марш бўлиб ўтди

  • Алия Назарбоеванинг рейдерлик билан боғлиқ можаро марказида қолгани ва нега бу ишни ҳеч ким тергов қилишни хоҳламаётгани ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди