Профессионал футбол лигасини иккита клуб тарк этади

«Шердор» футболчилари . Клубнинг Facebook-саҳифасидаги фотосурат

Самарқанднинг «Шердор» футбол клуби ва «Итифоқ Навоий» жамоаси Ўзбекистон чемпионатида иштирок этишдан четлатилди. Бу ҳақда рсепублика Профессионал футбол лигасининг (ПФЛ) сайтида хабар берилган.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси жорий йилнинг январь ойида Про-лигада иштирок этувчи футбол клубларининг умумий иш фаолияти, ижро интизоми ҳамда регламент талабларининг бажарилишини ўрганиш мақсадида Ишчи гуруҳ ташкил қилган. Бунда “Шердор” футбол клубининг фаолияти ўрганилган. Ўрганишлар жараёнида футбол клубининг молиявий-ҳисоб фаолияти тўлиқ юритилмаслиги, 2020 йилги харажатлар сметаси тасдиқланган бўлса-да молиялаштириш манбаларининг мавжуд эмаслиги аниқланган. «Шердор» футбол клуби кетма-кет кафолат хати ёзиш билан чекланган холос.

«Иттифоқ Навоий» футбол клуби ҳам ўтган йилги мавсумда чемпионатда муносиб иштирок этмагани, регламент талабларини тўлиқ бажармаётгани, қатнашчилик бадали юзасидан «Шердор» футбол клубидаги каби қарздорликлар мавжуд экани сабаб четлатилган.

2020 йилги Pro-лига мавсуми 3 июлдан бошланади. Турнирда саккизта клуб, жумладан Самарқанднинг «Динамо» ва Фарғонанинг «Нефтчи» клуби иштирок этади. Pro-лига ўйинлари календари ҳозирча чоп этилмади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Жаҳон оммавий ахборот воситалари – Марказий Осиё ҳақида. Ҳафталик шарҳ

  • Тошкентда фақат 42 дона юз йиллик дарахт қолган. «Фарғона» ҳали кеч бўлмасидан уларни кўриб чиқишга уринди

  • «Фарғона» Бош директори Даниил Кислов оғир ҳасталикка учраган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни озод этишга чақиради

  • Ўзбекистоннинг муқаддас қадамжолари. Орзуларни ушатувчи беш булоқ, ва куч-қувват бағишловчи чинорлар