Маркизий банк истеъмолчилар ҳуқуқини бузгани учун иккита банкни жаримага тортди

"Агробанк"бўлими . Spot.uz сайти фотосурати

Ўзбекистон Марказий банки истеъмолчилар ҳуқуқини бузганлиги учун «Халқ банки» ва «Агробанк» акционер-тижорат банкини жаримага тортди. Жумладан, улар ёлғон маълумот тақдим этганлик ва асоссиз комиссия пули олганликда жазоланганлар. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар беради.

Мазкур қоидабузарликлар МК мутахассислари томонидан молия ташкилотлари фаолиятининг 2020 йил ярим йиллигини мониторинг қилиш пайтида айниқланган. «Агробанк» ва «Халқ банки» томонидан қонун талабларига риоя қилмаган ҳолда, мижозларнинг ҳисобварақларига маблағ киритиб қўйганлик учун комиссия тўловлари ундирилган, омонат шартномаси шартларига банк томонидан бир томонлама ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи кўзда тутилган. Шунингдек, банкларнинг ахборот стендларида нотўғри ва аҳамиятсиз маълумотлар жойлаштирилган, кредит шартномаси шартларига амал қилмаган ҳолда, кредит тўловлари бўйича пенялар ҳисобланган ва бошқа қоидабузарликларга йўл қўйилган.

Шу муносабат билан аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар бериш билан бир қаторда ушбу банкларга нисбатан белгиланган тартибда жарима санкциялари қўлланилган. Мазкур банкларга нисбатан қандай жазо тури қўлланилганига ойдинлик киритилмаган.

Кейинги пайтлар Марказий банк истеъмолчилар ҳуқуқларини қаттиқ ҳимоя қилмоқда. 2018 йили МБ банк қонунчилиги бузилгани муносабати билан 12 та банкнинг алоҳида операциялар ўтказишини чеклади ва 28 та банкка нисбатан умумий ҳисобда 20,5 млрд сўм ($2,4 млн) жарима солди. Шунингдек, 120 млн сўм ($14 минг) жарима банк хизматида истеъмолчилар ҳуқуқи поймол этилгани учун ундирилган.

Ўтган йил август ойида Марказий банк истеъмолчилар ҳуқуқларини бузганлик учун «Халқ банки» «Ипотека-банк» ва «Давр-банк»ни жаримага тортганди. Бундан беш ой олдин тўққизта молиявий ташкилот валюта қонунчилигини бузганлик учун биржа савдоларида иштирок этишдан четлатилганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ