Тожик-ўзбек чегарасида йиғилиб қолган россияликларнинг сони беш юзтага етди

Тожик-ўзбек чегарасидаги одамлар. Asiaplustj.info сайти фотосурати

Тожикистоннинг Сўғд вилоятидаги тожик-ўзбек чегарасига йиғилиб қолган россияликларнинг сони 500 тага етди, дея хабар беради «Азия-Плюс».

Россия фуқаролари хусусий автомобилларида 15 июнда «Ойбек» чегара назорат ўтказиш пунктига йиғила бошлаганлар. 24 июнга келиб пункт олдида 140 дона автомобиль йиғилган. Одамлар ҳамон улар учун яшил коридор очилишига ва Россияга етиб олишларига ишонадилар, лекин вазият ўзгармаяпти.

Одамларнинг сўзларига кўра, улар учун чегара очилишини кутиш оғир кечмоқда, негаки кундузи ҳаво ҳарорати +45 даражага етмоқда. Иссиқдан улар машина юкхонаси ёки тагига яширинмоқдалар. Кўпчиликнинг пули тугаган, уларга маҳаллий аҳоли озиқ-овқат масаласида ёрдам кўрсатмоқда.

Россия ҳукумати май ойида ўз фуқароларини Тожикистондан олиб кетиш учун бир нечта чартер рейсларини уюштирди. Бироқ, авиачипта нархининг 400 евро бўлгани сабаб, кўпчилик одамларнинг чипта сотиб олишга қурби етмаган. Бундан ташқари, Тожикистонга автомобилда келган одамлар машиналарини ташлаб кетолмайдилар, улар учун тураржойга ҳақ тўлаш ёки транспорт компаниялари орқали юклаб олиб кетиш ўта қимматга тушади.

Чегара хизматидагилар ўтган ҳафта Тожикистон одамларнинг чиқиб кетишига рухсат берганини айтганлар, лекин россия томони ҳамон Ўзбекистон ва Қозоғистон билан ўз фуқароларини учун коридор очилиши борасида музокаралар олиб бормоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Россиядан Ўзбекистонга учадиган чартер рейсга элчихонадаги электрон навбатдан айланиб ўтиб, қандай қилиб авиачипта сотиб олса бўлиши ҳақида

  • Россияда мигрантлар учун “ишонч рейтингини” жорий этиш режалаштирилмоқда. Хитойда бундай рейтинг яратиб бўлинган

  • Тожикистонлик кўп болали аёл Саудия Арабистонидаги қулликдан сўнг ватанида мардикорлик қилмоқда

  • Ўзбекистон элчихонаси ватанга биринчи навбатда кимларни жўнатиш борасида нималарга асосланиб қарор қабул қилаётгани ҳақида