Футбол бўйича Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари орадан тўққиз йил ўтиб яна учрашадилар

Тожикистон терма жамоаси футболчилари . Akipress.org сайти фотосурати

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) ва Тожикистон футбол федерацияси (ТФФ) икки мамлакат миллий жамоалари ўртасида футбол мусобақасини ўтказишга келишиб олди. Бу ҳақда ТФФ сайтида хабар берилган.

Ўртоқлик учрашуви 4 сентябрь куни Тошкентнинг «Миллий» (собиқ «Бунёдкор») стадионида бўлиб ўтади.

ЎФА ва ТФФ раҳбарлари учрашувни шу йили март ойида ўтказишни кўзлагандилар, лекин коронавирус пандемияси туфайли матч қолдирилганди.

Футбол бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари саккизма марта ўйин ўтказган. Ўзбекистонликлар тўрт марта ғолиб келганлар, тожикистонликлар — бир марта, қолган учта ўйин дуранг натижа билан якунланган. Охирги марта икки мамлакат терма жамоалари 2011 йил ноябрда Тошкентда учрашдилар. Унда 3:0 ҳисобида ўзбек футболчилари ғалабани қўлга киритгандилар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Алия Назарбоеванинг рейдерлик билан боғлиқ можаро марказида қолгани ва нега бу ишни ҳеч ким тергов қилишни хоҳламаётгани ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди

  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари сув тошқинлари домида қолди