Тошкентда 19 ёшли террорчи раҳбарлиги остида фаолият юритаётган “Тавҳид ва жиҳод” ячейкаси фош этилди

Суриядаги жанггари . Rusvesna.su сайти фотосурати

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида яширинча фаолият юритиб келган халқаро “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилотининг (“Тавҳид ва жиҳод” Ўзбекистон ва Россияда тақиқланган ташкилотлар рўйхатига киритилган) тарафдорларини фош этгани тўғрисида ҳисобот берди. Оператив тадбирлар тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасининг сайти маълум қилмоқда.

Ички ишлар органлари ходимлари маълумотига кўра, мазкур шахслар ҳозирда Сурияда халқаро террорчилик ташкилоти, ТЖК сафида фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, 2001 йилда Тошкент шаҳрида туғилган А. Абдуқаҳҳоров ва унинг раҳнамоларининг ғоявий таъсирига тушиб, интернет орқали экстремистик мазмундаги видеороликларни муҳокама қилиб, “ҳижрат” ва “жиҳод” амалларини бажариш мақсадида Сурия Араб Республикасига чиқиб кетишни режалаштирганлар.

Тошкент шаҳрининг Олмазор, Учтепа, Чилонзор, Яккасарой ва Сирғали ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳудудидаги 25 та манзилда тинтув тадбирлари ўтказилди ва натижада 25 нафар шахс қўлга олинди. Ушбу шахслар орасида уч нафари муқаддам терроризм ва экстремизм билан боғлиқ жиноят содир этиб, жазо муддатини ўтаб чиққан. Экстремизмда гумонланувчиларни қўлга олишда ИИВ, Ўзбекистон Давлат хавфсизлиги хизмати ҳамда Тошкент шаҳар ДХХ ва ИИБ бошқармалари ходимлари қатнашганлар.

Қўлга олинганларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 244-2 моддаси биринчи қисми (“Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш”) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида Тошкентда иккита рейд ўтказилиб, террорчилик фаолиятига ўргатишда гумонланган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ташкилотининг қирқ нафардан зиёд тарафдорлари қўлга олинганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Ҳақиқий Остап Бендер лейтенант Шмидтнинг ўғли бўлмаган. У Ўзбекистон Марказий ижроя қўмитасининг раиси бўлган

  • Жаҳон оммавий ахборот воситалари – Марказий Осиё ҳақида. Ҳафталик шарҳ

  • Тошкентда фақат 42 дона юз йиллик дарахт қолган. «Фарғона» ҳали кеч бўлмасидан уларни кўриб чиқишга уринди

  • «Фарғона» Бош директори Даниил Кислов оғир ҳасталикка учраган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни озод этишга чақиради