Сенати раиси қийноқлар ва мажбурий меҳнат муаммоларини кўтариб чиққан ижтимоий тармоқларни мақтади

Танзила Нарбаева. Senat.uz сайти фотосурати

Ўзбекистонда сенаторлар ижтимоий тармоқлардан ўрнак олган ҳолда мавжуд долзарб муаммоларни фаолроқ муҳокама қилишлари керак. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева 19 июнда ўтган бешинчи ялпи мажлис давомида ўз нутқида мана шу ҳақда сўз юритди, деб хабар беради Gazeta.uz нашри.

Танзила Нарбаева жойлардаги сенаторларнинг жамиятда рўй бераётган жараёнлар ва қизғин муҳокама қилинаётган масалаларни жим кузатишини, шунингдек, депутатларнинг халқ билан мулоқотга киришмаслиги, уларнинг одамлардан ўзини олиб қочишини танқид қилди. ««Ижтимоий тармоқларга кириб кўринг, ҳар куни бир муаммо, ички ишлар ходими кимнидир калтаклаган, у ўлиб қолган, қайсидир ҳоким тадбиркорни қийнаган, кимлардир мажбурий меҳнатга жалб қилинган, қаердадир фирибгарлар одамларни оммавий алдаган, чегара ҳудудлардаги аҳолида йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолар қийнаб келган. Мана шундай ҳолатларни яна кўплаб санаш мумкин. Бундай муаммоларни ҳамма муҳокама қилади, муносабат билдиради, хулосаларини айтади», — дейди Сенат раиси.

«Яхшиямки ижтимоий тармоқлар бор экан, бизга ҳамма масалаларни очиқ-ойдин кўрсатиб бермоқда, — дея хурсанд бўлади раис. — Муаммолар кўтарилган жойда эса ҳамон масъул раҳбар ёки сенторлар, депутатларнинг халқ билан мулоқотга киришмаслиги, уларнинг одамлардан ўзини олиб қочиши кузатилмоқда», — дейди Танзила Нарбаева. Бундан олдин ижтимоий тармоқларнинг муҳимлигига президент Шавкат Мирзиёев эътибор қаратганди. Жумладан, у Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрмановни ноқонуний уй бузишларда танқид қиларкан, ҳокимларнинг бундай ишларидан ижтимоий тармоқларда президент обрўсига путур етишини айтиб ўтганди. «Мен ва сен олиб бораётган сиёсатга нисбатан одамларнинг ёзган шарҳларини ўқи. Агар уйларни бузишни билмасанг, нега унда бунга қўл урасан? Изоҳларга эътибор бер. Бош вазирнинг сурати турибди, ҳамма президентни сўкяпти. Сен ва сенинг одамларинг менга қарши мана шундай норозиликларни келтириб чиқаряпсизлар», — деганди Мирзиёев.

  • Тожикистон қонунчилик ҳокимияти эндиликда ижроя ҳокимияти билан қоришиб кетган

  • Ўзбекистондаги расмий Koronavirus Info каналининг администратори мулозимларнинг қандай қилиб гапиртира олгани ҳақида

  • Amnesty International эксперти ўзбекистонлик фаолларнинг аккаунтларини қандай қилиб бузиб кирилаётгани ҳақида сўзлаб берди

  • Ҳозирги Ўзбекистонда блогерлар нималарга қодирлиги ҳақида