Хоразмда икки яшар гўдагини сотмоқчи бўлган она қўлга олинди

Pixabay.comсайти фотосурати

Хоразм вилоятида прокуратура ходимлари икки яшар гўдагини сотмоқчи бўлган аёлни қўлга олишди. Она боласини $7,7 мингга сотмоқчи бўлган, дея хабар беради Darakchi.uz.

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги департаментнинг Урганч бўлими ходимлари операцияда иштирок этишган. Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида яшовчи 23 ёшли аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси («Одам савдоси») билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу моддага кўра энг кўпи 12 йиллик қамоқ жазоси берилади.

Ўзбекистонда бу каби нохуш воқеалар тез-тез содир бўлмоқда. Одатда янги тўғилган чақалоқ ёки вояга етмаган болаларни сотишга ҳаракат қилишади. Куни кеча қорақалпоғистонлик аёл 13 ёшга кирган боласини $15 мингга сотмоқчи бўлганда қўлга олинган.

Ота-оналарнинг ўз болаларини сотишга нима мажбур қилаётганини, одатда ҳуқуқ-тартибот органлари айтмайди. Лекин республикада айрим одамлар ўта қашшоқ аҳволда яшаётгани кўпчиликка маълум. Бу ҳолатни ҳукумат ҳам тан олди. Шу йили январь ойида президент Шавкат Мирзиёев парламентдаги чиқишида республиканинг аксари аҳолиси, айниқса қишлоқдагилар етарли даромад манбаига эга эмаслигини таъкидлади. Кам таъминланган одамлар сони 4-5 миллиондан иборат ёки аҳолининг 12-15 фоизини ташкил этади.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди