Ўзбекистонда Профессионал футбол лигасининг раҳбари ўзгарди

Диёр Имамхўжаев . Championat.asia сайти фотосурати

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) бошлиғи Даврон Шукурбонов истеъфога чиқди, дея хабар беради Championat.Asia. Хабарда кетиш сабаби кўрсатилмаган.

ПФЛ раҳбари лавозимини вақтинча бажарувчи этиб аввали Шукурбоновнинг ўринбосари бўлиб ишлаган Диёр Имомхўжаев тайинланди.

Даврон Шукурбонов ўтган йил июнь ойидан Лигани бошқараётган эди. У Ўзбекистон футбол ассоциацияси президентининг биринчи ўринбосари Умид Аҳмаджонов ишдан кетгандан кейин тайинланган Омон Ғофуров ўрнига ишга келганди.

Диёр Имомхўжаев – спорт журналисти, 2017 йили ПФЛга ишга ўтган. У матбуот котиби ва Лига ижро директори лавозимида ишлаган. Янги лавозимга тайинланганидан кейин Имомхўжаев ўз Telegram-каналида пост қўйиб, унда раҳбарият томонидан ўзбек футболида учраб турадиган олдиндан келишув матчлари ва букмекерлик фаолиятидаги қонунбузарликка қарши курашга йўналтирилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқарилаётганини айтиб ўтган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ