Ўзбекистоннинг Захира жамғармаси илк бор 31 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетди

yurlkink.ru сайти фотосурати

Ўзбекистоннинг захира активлари 2020 йил 1 кунига келиб 31,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Ушбу маълумотлар Марказий банкнинг сайтида жойлаштирилган. Марказий банк бу ҳақдаги маълумотларни ошкор қила бошлаган 2017 йил кузиден бери илк бор захиралар 31 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетди, дея қайд этади Spot.Uz.

Асосан олтин нархининг ошиши ҳисобига кўтарилган мамлакат захираларининг диверсификацияси заиф ва асосан монетар олтин кўринишида ($18,2 млрд) ҳамда хорижий валютада ($12,3 млрд) сақланади. Ушбу муаммони АҚШнинг ғазна облигацияларини сотиб олиш йўли билан ҳал қилиш режалаштирилмоқда.

Захира активлари, шу жумладан, пандемияга ўхшаган зарбаларни юмшатиш учун керак бўладиган “хавфсизлик ёстиқчаси” саналади. Давлат статистика қўмитасининг маълумотига кўра, пандемия туфайли экспорт ва импорт ҳажми катта миқдорда қисқариб кетган.

2020 йил январь-апрель ойларида республиканинг ташқи айланмаси 10,8 миллиард АҚШ долларини ташкил этган, бу эса 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 миллиаррд АҚШ долларига камроқ. Экспорт ҳажми 4,4 миллиард АҚШ долларини ва импорт 6,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. Кўрсаткичлар деярли 11 фоизга қисқарган. Россия Федерацияси ҳамон мамлакатнинг асосий савдо шериги бўлиб қолмоқда – 1,8 миллиард АҚШ доллари, иккинчи ўринда Хитой – 1,7 миллиард АҚШ доллари, учинчи ўринда – Қозоғистон – 898 миллион АҚШ доллари. Жами 150 дан зиёд мамлакатлар.

Асосий экспорт маҳсулоти сифатида олтин (1,5 миллиард АҚШ доллари), саноат моллари (753 миллион АҚШ доллари) ва хизматлар (749,3 миллион АҚШ доллари) қайд этилган. Асосий импорт – машина ва жиҳозлар (2,3 миллиард АҚШ доллари), саноат моллари (1 миллиард АҚШ доллари) ва кимёвий воситаларига (848 миллион АҚШ доллари) тўғри келди.

Ичимликлар, тамаки, ноозиқ-овқат хомашёлари (ёқилғидан ташқари), машиналар ва транспорт жиҳозлари, турли тайёр маҳсулотлар ҳамда ўсимлик ва ҳайвон ёғларининг МДҲ мамлакатларига экспорти унчалик катта бўлмаган суратларда ўсган. Экспортда пасайиш биринчи навбатда минерал ёқилғи, озиқ-овқат маҳсулотлари ва кимёвий воситалар соҳасида қайд этилмоқда.

Ўзбекистонда 2020 йил март ойида тузилган Инқирозга қарши кураш жамғармаси 10 триллион сўмдан (1,051 миллиард АҚШ доллари) иборат эди. Халқаро валюта жамғармаси 18 май куни коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга таъсирини юмшатиш учун республикага 375 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратди.

Республикада коронавирус инфекциясига қарши кураш олиб бораётган 23 минг нафар медицина ходимларига 7,6 миллион АҚШ доллари миқдорида пул тўланди. 500 мингдан зиёд тадбиркорларга ҳамда 8 миллиондан зиёд фуқароларга 30 триллион сўмдан ошиқроқ (3 миллиард АШҚ доллари) миқдорда имтиёз ва префиренциялар тақдим этилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ