Тенгдошини таҳқирланган тошкентлик ўспиринлар тиббий ниқобсиз бўлгани учун жаримага тортилди

Даврон ва Отабек устидан ўтган суд, ўнгда видеодан олинган кадр . Iibb.uz сайти фотосурати

Ривожланишида камчилиги бўлган тенгдошини таҳқирлаган икки тошкентлик ўспириннинг ҳар бири майда безорилик ҳамда карантин даврида тиббий ниқоблари бўлмагани учун 1,1 миллион сўмдан (110 АҚШ доллари атрофида) жаримага тортилди, дея хабар беради 20 май куни Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасининг сайти. Сўнгги тафсилотлар таҳқирланиш саҳнаси видеотасвирга олингани боис аниқланган.

Ўсмирлар тиз чўккан тенгдошини таҳқирлаганликлари, шу жумладан уни қўли ва оёқлари билан ураётгани тасвирга туширилган видео апрель ойида ижтимоий тармоқларда тарқалган ва ана шундан кейин жабрланганнинг онаси ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, тегишли чора кўрилишини сўраган. Текширувда аниқланишича, видео жорий йилнинг 25 март куни соат 15.00 да Мирзо Улуғбек туманидаги № 219 мактаб ёнида тасвирга олинган.

“Текширув давомида маълум бўлишича, жорий йил 25 март куни тахминан соат 15.00 да Мирзо-Улуғбек туманидаги 219-сон мактаб ёнида 17 ёшли Даврон Х. ва 16 ёшли Отабек И.лар уларни сўккан А.Ш.ни таъзирини бермоқчи бўлишган. Улар ривожланишида камчилиги бўлган А.Ш.ни тиз чўкишга ва кечирим сўрашга мажбур қилиб, унинг бошига икки марта урганлар. Шу билан бирга ўсмирларда карантин даврида тиббий ниқоблари бўлмаган”, — дея қайд этади ИИББ. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 23 мартдан бошлаб тиббий ниқоб тақиб юриш мажбурий этиб белгиланган.

Ўспириннинг Тошкентда калтакланиши. Хаваскорлик видеодан олинган сурат

Белгиланган суд-тиббий экспертиза давомида А.Ш.да тан шикастлари аниқланмади. Шу сабабли жиноий иш қўзғатилмади. Аммо ўсмирларнинг ҳатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси (“Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш”) ва 183-моддасида (“Майда безорилик”) назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар кузатилган. Инцидент афтидан, видеони суратга олган оператор учун юридик оқибатларни келтириб чиқармаганга ўхшайди.

23 апрель куни Мирзо-Улуғбек тумани маъмурий судида ўсмирлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Суд Даврон Х. ва Отабек И.ни айбдор деб топиб, уларнинг ҳар бирига жарима солди. Бундан ташқари, ўсмирлар Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБнинг профилактик ҳисобига киритилдилар.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент маъмурий суди апрель ойида Амир Темур ҳайкали олдида видеога тушган уч нафар ўсмирга нисбатан худди ҳозиргидек карантин тартибини бузиш ва майда безорилик моддаларни қўллаб, жаримага солишдан ташқари 15 суткага қамаб қўйган ҳам эди. Суд ҳазилкашлар тарафидан ҳайкалга қарата “Коронавирус Ўзбекистонни қачон тарк этади?” дея берилган саволини соҳибқироннинг хотирасига нисбатан ҳурматсизлик сифатида малакалади.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, республикада коронавирусга чалинишнинг 2939 та ҳолати қайд этилган, 20 май куни ўсиш 84 кишини ташкил этган. Жами 2372 нафар бемор соғайиб кетди ва 13 киши ўлди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Сардоба сув тошқини туфайли одамлари уйларидан маҳрум бўлган Оқолтин туманида нималар содир бўлаётгани ҳақида

  • Ўзбекистонда пенсияларни пластик карталарга ўтказиш режаси қанақасига барбод бўлгани ҳақида

  • Amnesty International экспертлари — ўзларининг Марказий Осиёда қийноқларга қарши кураш бўйича қисқа онлайн-курслари ҳақида

  • Жаҳон оммавий ахборот воситалари – Марказий Осиё ҳақида